

"Вест Хэм" собиқ дарвозабони Адриан мерсисайдликлар билан шартнома имзолади.
Дарвозабон Лондон клубидан кетганидан сўнг эркин агент мақомида эди. Шундай экан бу трансфер "қизиллар"га текинга тушди.
Олдинроқ, дарвозабоннинг хизматларига "Реал Вальядолид" ҳам қизиққан эди, аммо Адриан "Ливерпуль"га ўтишни маъқул кўрди.




