

“Гётце билан ҳамкорлигимиз ёзда тугайди. Бу томонларнинг ўтказган очиқ суҳбатидан кейин келишган ҳолда қабул қилинди. Марио – жуда яхши йигит”, дейди раҳбарият вакили.
Аввалроқ, германиялик футболчи фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли борлиги, унга “Милан”, “Лацио” ва “Рома” каби жамоалар қизиқаётгани ҳақда хабарлар тарқалганди.
У жорий мавсум Бундеслигада 14та баҳсда қатнашиб, 3 пасни ўз ҳисобига ёздирди.



