UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  0 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  2 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  2 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Рашид Ғофуров: "Бир ярим тайм устунлик қилиб мағлуб бўлиш жуда аламли" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Бир ярим тайм устунлик қилиб мағлуб бўлиш жуда аламли"

"Нефтчи" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Рашид Ғофуров қатнашди.

"Ачинарлиси яхши ўйнаб ютқазиб қўйдик. Ўйин бўйича рақибга ютқазиб ҳисобда ҳам имкониятни бой берсак алам қилмасди, бироқ бир ярим тайм устунлик қилиб мағлуб бўлиш жуда аламли бўлади. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Дарвозабонимизнинг қўпол хатоси туфайли тўп ўтказдик. Менимча ўйин ёмон бўлмади, иккала жамоа мухлисларига ёқадиган баҳс бўлди. Дерби доим шундай шиддаткор ўтади. Кўпинча бундан ўйинларда битта тўп фарқи кузатилади. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман, бошқа чора йўқ", - дейди Рашид Ғофуров. 

"Кореялик Чой тиббий кўрикдан ўтишини кутаяпмиз. Аммо тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам 10 кун ичида бизга ёрдам берадиган даражага чиқа олмаса керак. Фақат унга умид қилиб қолмаслигимиз керак".

"Ўйиндан олдин дарвозабонлар мураббийи Анвар Жабборов билан гаплашганимда Акмал Ортиқов яхшироқ формада эканини айтди. Балки кейинги ўйинда Корнейчук майдонга тушиши мумкин".


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Фото: Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика