Раньери яна А Cерияда иш бошлаши мумкин

10 окт 2019, 08:50
Клаудионинг хизматларига А Серия аутсайдери қизиқиб қолди.

“Самподория” клуби ўзига янги бош мураббий қидиришда давом этмоқда. Клуб яқиндагина Эусебио ди Франческони истеъфога чиқарганди. Жамоа айни дамда А Cерияда сўнгги ўринда бормоқда. Таъкидланишча, клуб вакиллари аллақачон Клаудио Раньери билан алоқага киришган. 

Раньернинг сўнгги клуби “Рома” бўлганди. Ўтган мавсум якунида эса клубни тарк этганди.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Football Italia