Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда

Khoja
24 май 2025, 09:50
Жорий мавсум якунида Италия клубини тарк этадиган “Рома” бош мураббийи Клаудио Ранери жамоанинг бўлажак мураббийи ҳақида гапирди.

“Албатта, ҳаммаси ҳал бўлган. Лекин буни қачон эълон қилишни президентнинг ўзи ҳал қилади. Ҳатто акам қўнғироқ қилиб, унга айтишимни сўрамоқда.

Келажагим? Мен Фридкин (“Рома“ президенти)га маслаҳатчи бўламан. Биз у билан тез-тез фикр алмашамиз. Мен жамоага нима қилиш керак, нима қилмаслик кераклиги ҳақида гапираман“, — деди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net