

Бу ҳақда "Sky Sport Italia" хабар берди.
Манбага кўра, 47 ёшли Гаттузо яқин кунларда Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина билан шахсий учрашув ўтказади. У терма жамоа делегациясига бошчилик қилаётган Жанлуижи Буффон билан ҳам гаплашиб бўлган. Учрашув ижобий кечган ва Гаттузо терма жамоани бошқаришга тайёрлигини билдирди.
5 июнь куни Гаттузо Хорватиянинг "Хайдук" клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди. У фаолияти мобайнида "Милан", "Наполи", "Валенсия", "Марсель" ва бошқа бир қатор клубларда ҳам мураббийлик қилди.
Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичини ёмон бошлади: икки турдан кейин жамоада бор-йўғи 3 очко бор ва гуруҳда учинчи ўринда бормоқда.



