UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  10 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 21:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:4 (матнли трансляция)  10 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  0 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  2 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  25 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  13 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  8 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  25 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4

Қўшниларимиз яна сюрприз кўрсатадими? "Истиқлол"га натижа келтираётган асосий қурол нима? Виталий Левченко билан интервью Янгиликлар

Қўшниларимиз яна сюрприз кўрсатадими? "Истиқлол"га натижа келтираётган асосий қурол нима? Виталий Левченко билан интервью

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ОЧЛ жорий йилги мавсумида ўзининг натижалари билан кўпчиликни ҳайрон қолдираётгани аниқ.

Мусобақадан олдин гуруҳ аутсайдери сифатида қаралган қўшниларимиз дастлаб АГМК, сўнг "Ал Ҳилол" ва амирликларнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларидан ғалабани тортиб олишни уддасидан чиқди. БАА клуби устидан қозонилган ғалаба амалда душанбеликларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Биз мана шу учрашувлар ва бошқа мавзуларда жамоа бош мураббийи украиналик мутахассис Виталий Левченкони суҳбатга чорладик.

-  Виталий Григоревич "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйинга футболчиларни қандай тайёрладингиз?  Чунки бунга қадар "Истиқлол"нинг кучини ва имкониятларидан барча хабардор бўлган, жамоа қайд этаётган натижалар Осиёга овоза бўлди. Бундай паллада футболчиларнинг ҳаёли ва руҳияти бўлиниши мумкин...

- "Шабаб Ал Аҳли" билан учрашувдан олдин рақибнинг барча ўйинларини чуқур таҳлил қилиб чиқдик. Уларнинг биз билан биринчи ўйинини, АГМК билан учрашувни диққат билан кузатдик. Амирликлар 30-дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилди. Шунинг учун барча эпизодларга эътибор берган ҳолда керакли тактика танланди. Улар ҳужум қилишини сезган ҳолда ўйинни ҳимоядан қарши ҳужумдан қурдик, дея оламан. Тўғри, ўйин давомида ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олмаган бўлишимиз мумкин. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш ҳам жисмоний, ҳам руҳан футболчиларни толиқтиради. Бундай паллада навбатдаги учрашувга тикланиш осон кечмайди. Мени хурсанд қилган томони шогирдларим сўнгги дақиқаларда куч топа олишди. Ўйин якунига бир неча сониялар қолганида қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Бу қувонтирмай қолмайди. Биз ҳақимизда кўпчилик гапираётгани ва ижобий фикрлар қулоғимизга чалинаётгани бир томондан ёқимли. Иккинчи томондан футболчиларимга доим ОАВларга ортиқча чалғимаслигларини айтаман. Интернетдаги хабарларни камроқ ўқишларини талаб қилиб, назарий машғулотларда кўпроқ ўйинчиларимнинг руҳиятини ва диққатини бир жойга жамлашларларига эътибор бераман. Ҳар доим олдинги ўйинларни эсдан чиқариб бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Йигитлар бунинг уддасидан чиқишмоқда.

- Жамоа ҳозирда ўз ўйинини ва салоҳиятини тўлиқ кўрсата олдими? Ёки навбатдаги босқичда яна кутилмаган суюрпризларни кўрамизми?

- Жамоамнинг салоҳияти ҳақида кўп гапиришим мумкин. Ҳа, футболчиларимизда катта потенциал бор. Аммо уни ҳар доим ҳам тўлиқ юзага чиқара олишмайди. Бунга етиб келишимизга ҳали бор. Айтганимдек футболчиларнинг имкониятидан 100 фоиз фойдалана олганимизча йўқ. Ўйиндан-ўйинга ҳаракатларимиз янада мукаммаллашиб боради. Гуруҳ босқичида битта ўйинимиз қолди. Биз мазкур баҳсда сифатли футбол кўрсатишни истаймиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Футболчиларнинг жисмоний имкониятини ва ҳолатини кейинги ўйинларга ҳам тўғри тақсимлаш, улардаги чидамлиликни ошириш борасида нима дея оласиз? Кўп жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланмоқда...

- ОЧЛга тайёргарлик жараёнида бунга аҳамият бергандик. Тожикистонда ва Туркияда йиғинлар ўтказганмиз. Халқаро майдондаги беллашувларга футболчиларнинг жисмоний имкониятини тўғри тақсимлай олдик. Уларнинг кучи иккита таймга ҳам етмоқда. Бу йиғинларда яхши ишлаганимизни англатади. Биласиз тақвим оддий эмас. Шунинг учун таркибда ротацияларни амалга оширмоқдамиз. Умумий қилиб айтганда жисмоний ҳолатимиз яхши. Фақат тўғри фойдаланишимиз даркор

- Ўз вақтида Тожикистон ёшлар терма жамоасида фаолият олиб боргансиз. Ёшлар билан ишлаш кўникмаси бор. Бу сизга ҳозирда қўшимча устунлик беряпти десак бўладими?

- Тўғри таъкидладингиз. Тожикистон ёшлар терма жамоасини бошқарганман. Ҳозирда "Истиқлол" таркибида ўша терма аъзолари бор. Ваҳдат Ҳанонов, Муҳаммаджон Раҳимов, Зоир Жўрабоев шулар жумласидандир. Ҳа, ёшлар футболи билан танишман. Тажриба йиллар давомида шаклланади. ОЧЛ ёш футболчилар биз мураббийларга катта тажриба мактабини ўтамоқда.

- "Истиқлол"да ўйнаб кетган собиқ футболчи Фатхулло Фатхуллоев билан суҳбатлашганимизда бундан буён жамоани тўхтатиш қийин деган фикрни айтди. Нима деб ўйлайсиз, жамоанинг кучи қайси босқичга қадар етади?

- Жамоанинг собиқ футболчисидан бундай фикр эшитиш ёқимли ҳолат ҳисобланади. Футбол бу ўйин. Ўйинда ҳамма нарса рўй бериш эҳтимоли мавжуд. Биз натижага интилмоқдамиз. Турнирда ўз мақсадларимиз бор. Мусобақага келишимиздан олдин олдимизга аниқ вазифа қўйилган. Мана шу масъулиятни енгиб ўтаётганимиз хурсанд қилмоқда. Жамоадаги барчага ўзимни катта раҳматимни айтиб қоламан. Қайси босқичга қадар етиб бора оламиз? Бу саволга жавоб бериш қийин.

- Гуруҳ босқичида кучли рақиблар билан тўқнашувларда жамоанинг асосий қуроли нима бўлди?

- Гап тайёргарликда. Учрашувларга техник, тактик, руҳий ва жисмоний жиҳатдан пухта ҳозирлик кўриб тушмоқдамиз. Қийин ҳолатларда эса футболчилардаги характер биринчи ўринга чиқади. Агарда ўйинчида ирода бўлса босимни енгиб ўтиши осон кечади. Жамоамда характер бор. Рақибларга тактик томондан ёндашяпмиз. Шунингдек юқорида таъкидлаганимдек жисмоний ҳолатни ҳам бир маромида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқдамиз. Кучли рақибларни мағлуб этсангиз ўз-ўзидан руҳиятингиздаги чидамлилик ошади. Мана шу омиллар бизга натижа келтиряпти, деб ўйлайман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика