UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  2 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Қўқонлик мухлислар Қатарда Янгиликлар

Қўқонлик мухлислар Қатарда

Теглар :  Қўқон-1912
Қатар пойтахтида Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган 23-ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпиоатида Қўқон шаҳридан борган мухлислар ҳам иштирок этишмоқда.
Биз уларни бу чемпионат ва сафар таассуротлари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Баҳодир ака Иброҳимов : Биз бу ерга Бразилия йўлланмасини қўлга киритамиз деган яхши ниятда келган эдик. Начора бу футбол бешавқат ўйин экан. Барибир келганимиздан афсусда эмасмиз. Доҳа ажойиб,чиройли шаҳар экан. Шаҳарни томоша қилиб мазза қилиб дам оляпмиз.

Хусанхон Юлчиев: Мен бундай йирик футбол турнирида биринчи марта иштирок этишим. Таассуротларим жуда яхши. Чиройли стадионлар, гўзал шахар барчаси менга ёқди. Қўқонимизда хам бир кун келиб шундай чиройли стадион бўлишини орзу қилдим.

Иброхим ака Султонов: Мен 2009 йилда Мисрда бўлиб ўтган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига борган эдим. Қатардаги мусобақа Осиё чемпионати бўлса ҳам ўша жаҳон чемпионатидан кўра анча юқори савияда ташкиллаштирилган. Фақат бу мусобақага бизнинг жамоамиз яхши тайёргарлик билан келмагани биз мухлисларни бироз ранжитди. Наилож энди бу ерда ололмаганимиз завқ-шавқни “Қўқон-1912” жамоамиз ўйинларида оламиз деб умид қиламан.

Маҳмудҳўжа Турсунов: Сўнгги вақтларда Қатар жуда кўп спорт мусобақаларини ўзида қабул қилмоқда. Мен 2011 йилги Осиё чемпионати вақтида ҳам Қатарда бўлган эдим. Ўшанда терма жамоамиз ўйинларидан сўнг роса байрам қилган эдик. Бу сафар ёшларимиз бироз бўш ўйин кўрсатиб ишончимизни оқлай олишмади. Лекин Қўқонлик Акромжон Комилов барча ўйинларда энг яхши ўйинчиларимиздан бири бўлди. Асилбек Амоновни ҳам Яманга қарши майдонга тушишини кутган эдик. Мени орзуим бир кун келиб “Қўқон-1912” мухлиси бўлиб Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги мусобақаларида иштирок этиш.

Акрамжон Мамадалиев. Доҳадан.
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика