UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Ла Лига 17-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг  3 13:01Чемпионлар лигаси. 1/8 финалда қандай жуфтликлар бўлишини хоҳлайсиз?  45 12:52Ибрагимович "Наполи"га ўтадими?  1 12:25ЕЧЛ. Бугун 1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади  42 12:20Роналдиньо: "Мбаппе бир неча йилдан сўнг дунёнинг энг кучли футболчисига айланади"  8 12:10Ислом Қобилов: “Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Мақсад ягона - тарих яратиш”  4 11:54АПЛнинг янгиланган рейтинги. Энг қиммат футболчилар (11-20)  3 11:32Olamsport: Бугун боксчиларимиз жанг қилишади, "Ҳумо" ғалаба қозонди ва бошқа хабарлар  0 11:30Неймар 2017 йилдан бери илк бор пенальтидан гол ура олмади  1 11:29Қашқадарёда футбол фествали ўтказилди + ФОТО  0 11:06Карим Бензема: "Умид қиламизки, "Барселона"ни мағлубиятга учратамиз"  60 11:05Бобир Абдихолиқов: “Жамоага фойдам тегса, қанотда ҳам ўйнайвераман”  15 10:42"Лестер" "Ювентус" ўйинчисини нишонга олди  2 10:20АПЛнинг янгиланган рейтинги. Энг қиммат футболчилар (21-30)  2 10:05B ПРО-Лига. 2019 йилги мавсум якунларига кўра жамоаларда кўрсаткичлар қандай?  1

Қизиқарли ва ғамгин ҳикоя. Европа чемпионлар кубоги ва «Олтин тўп»ни ўйлаб топган инсонни ҳозир ҳеч ким эсламайди Янгиликлар

Қизиқарли ва ғамгин ҳикоя. Европа чемпионлар кубоги ва «Олтин тўп»ни ўйлаб топган инсонни ҳозир ҳеч ким эсламайди

Барчаси Daily Mail «Вулверхэмптон»ни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони деб эълон қилганидан сўнг бошланган.



1954 йилнинг куз фасли. Англия чемпиони ва мамлакат Cуперкубоги соҳиби «Вулверхэмптон» ўз уйида «Спартак»ни 4:0 ҳисобида таслим қилди, Daily Record эса русларнинг устидан кулиб сарлавҳа қўйган. Қўпол, аммо хафа бўлишга ҳожат йўқ эди: газеталар «Вулвз»нинг ҳар бир қурбони устидан кулишарди. Бу жамоа Шотландиянинг «Селтик», Аргентинанинг «Расинг» ва Тель-Авивнинг «Маккаби» (10:0) каби клублар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиб барчасида ғолиб бўлган. Энг муҳим баҳсни охирига қўйишди: Венгриянинг «Гонвед» клуби сафида буюк Ференц Пушкаш ўйнарди.

Бу ўйиндан барча қасос кутарди: 1953 йилда Венгрия терма жамоаси Англияни «Уэмбли»да 6:3 ҳисобида мағлуб этган, ўз уйида эса 7:1 ҳисобида шарманда қилганди. «Бундай ажойиб ҳужумни Британияда биз ҳали кўрмаган эдик», – деб ёзганди The Guardian нашри. Ўша пайтда телевизор орқали фақат кубок финаллари намойиш этиларди, аммо «Вулверхэмптон» ўйини шунчалик ҳиссиёт билан муҳокама этилардикуи, BBC иккинчи бўлимни жонли намойиш этди холос.

«Бизнинг уйда телевизор йўқ эди, шу боис учрашув бошланишига 10 дақиқа қолганида унинг девори ёнида тўп тепардим, – деб ёдга олади 8 ёшли Жорж Бест ўз автобиографиясида. – Унинг исми Харрисон эди, мен футбол ишқибози эканлигимни жуда яхши билар ва зарбалар товушини эшитарди. Бундай трюкни барча муҳим ўйинлардан олдин амалга оширардик, аммо у дарҳол уйга таклиф қилмасди, терлашга тўғри келарди. Маълум вақт ўтганидан кейингина эшикни очиб шундай дерди: «Мен билан бирга футбол кўришни истайсанми?» Мен уйга ўқдек кириб кетардим».

Ўйин эртак мисоли ўтди. «Гонвед» дастлабки 15 дақиқа ичида иккита гол урди, аммо танаффусдан сўнг кучли ёмғир ёғди: меҳмонлар лойга қарши жанг қилишди, бундай ҳавога ўрганиб кетган мезбонлар эса учта гол урди ва Англия бир муддат ақлдан озди. Барчадан ҳам кўра Daily Mail байрам қилди ва «Вулверхэмптон»ни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони деб эълон қилиб юборди. Газета бу гапларни бош мураббий Стэн Куллис айтганини ёзди, аммо мураббий бундай гапни ҳеч қачон айтмаганини таъкидларди.



Бундай баёнотга барча ҳам қўшилмади. Франциянинг етакчи газетаси L’Equipe ундан ҳам даҳшатли сарлавҳа чоп этди.


«Йўқ, «Вулверхэмптон» ҳали клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони эмас!

Таг сарлавҳа: «Биз клублар ўртасидаги Европа чемпионатини таклиф қиламиз. У терма жамоалар ўртасидаги мусобақадан ҳам сенсационроқ бўлади».

Иккита катта аргумент:


1. «Вулверхэмптон» «Спартак» ва «Гонвед»ни ўз уйида, мавсум ўртасида (Англияда 21-тур бўлиб ўтганди) мағлуб этди. Москва ва Будапештга хатто борилмади ҳам.

2. Умуман олганда дунёда бошқа кучлироқ клублар бор. «Милан» ёки «Реал» ҳақида эшитганмисиз?

«Жаҳон чемпионати ёки Европа чемпионати формати оргинал кўринарди. Бунда Марказий Европа клублари ўртасидаги тўқнашувлар барчани кутиб турарди. Бундай мусобақа кўп муҳокама бўлишига ишонамиз ва таваккал қилиш керак».

Матнни L’Equipe муҳаррири ёзган. Унинг исми Габриэль Ано эди.



Франция терма жамоасида ўйнаган ва мураббий бўлган. Биринчи Жаҳон урушида қатнашган ва аноним тарзда ўз истеъфосини сўраган


Калта олинган соч, силлиқ костюм, кескин ва диққатли нигоҳ. У шундай фикрлар эди: У ниманидир билса, атрофдагилар ҳам шуни билиш керак. Француз қўл сиқишни умуман ёқтирмасди:  бу нарса гигиенага тўғри келмаслигини ва ортиқча вақт олишини айтарди, яна узоқ суҳбатларни жини суймасди. Ҳамкасблари уни ҳурмат қиларди ва қўрқиб туришарди.

Ано 1889 йилда туғилган, ёшлигидан футболни ва тилларга қизиқиб қолган. Барчаси ўхшарди: у тезда инглиз тилини ўрганиб олди, немис тилида идеал тарзда гапира бошлади ва 18 ёшида Франция терма жамоаси ўйинчисига айланди. Ёш ҳимоячи 11та ўйинда майдонга тушгач барчаси тескарига айланиб кетди: Биринчи Жаҳон уруши бошланди. Анонинг жасурлиги чегара билмас эди: у немис қамоқхонасидан қочиб кетган ва француз авиациясига ёрдам беришга чақирилган, жангларда иштирок этган, асосийси тирик қолганди (осмонга кўтарилган 17 минг француз аскарларидан 5,5 минг нафари ҳалок бўлган эди).


1919 йилда Ано терма жамоага битта ўйин учун қайтди. Сардорлик боғичи билан майдонга тушди ва ўша куниёқ фаолиятини якунлади. 30 ёшда. Спортдан сўнг у журналистлик қила бошлади, Le Miroir des Sports (гольф ва самолетлар ҳақида), L’Auto (L’Equipe дан олдинги) газеталарида ишлади ва шу орқали футболга қайтди. 1945 йилда Анони Франция терма жамоасига «техник селекционер» (аслида бош мураббий ёрдамчиси) лавозимига ишга олишди. Бош мураббий бошқа инсон эди, аммо амалда барчасини Ано бошқарарди. Шу билан бир вақтда L’Equipe газетасида ҳам ишини давом эттирарди.

«Хайратланарли ҳеч нима бўлмаганди: матбуот ва федерация ўртасида ўхшашлик бор эди, – дейди тарихчи Поль Дичи. – Газеталар расмий ҳужжатларни чоп этишар ва сиёсатчилар фикрини тақдим этарди. Журналист терма жамоани бошқармоқда? Бугунги кунда бу ғалати, аммо ўша пайтда барча буни оддий қабул қилди».

Ано терма жамоада ҳам ўз услубидан воз кечмади. 1949 йил апрель ойида Франция Голландияга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди, у мазкур баҳсни миясидан чиқариб ташлай олмасди. Соат тонгги 4да жамоа сардори Жан Пруффнинг хонасига қўнғироқ қилиб, уни уйғотди: «Умид қиламанки, бундай шармандаликдан кейин ухламагандирсан? Мен ухлай олмадим. Нонушта вақтида кейинги ўйинда майдонга тушишга нолойиқлигингни барчани айтасан ва биринчи поезддаёқ уйга кетасан».

Бир неча соатдан сўнг Ано Роттердамдаги меҳмонхона лифтида Пруффни кўриб қолади ва биттагина савол беради: «Сен ҳалиям шу ердамисан?».


«Шундай тарзда ўз норозилигини билдирар эди, – деб ёдга олади футболчи. – Агар у рост гапни айтаётган бўлса нима ҳам дея олардим? Балки, Ано барчага хатто мен, жамоа сардори ҳам ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслигини кўрсатмоқчи бўлгандир. Менимча бу ажойиб».

Яна бир ажойиб воқеа. Ано бошчилигида терма жамоа даҳшатли ғалабасиз серияга ўралашиб қолди: 5та ўйинда 4та мағлубият. Испанияга қарши (1:5) ўйиндан икки кун ўтгач  L’Equipe газетасида аноним матн чоп этилди «Тўнтарилиш – Франция терма жамоасини сақлаб қолиш учун ягона имконият». Қизиқ, ким бундай нарса ёзган экан?

Икки бетда Франция жамоасидаги ўзгаришлар ҳақида гап борган. Муаллиф мутасаддиларга кўп пул тўланишидан норози эди (ойига 120 минг франк мамлакатдаги минимал ойликдан 10 баравар кўп эди), чемпионатда жуда кўп жамоа бор (18тадан 14 ёки 16тага камайтириш керак), ўйинлар ўртасида танаффус йўқ, мавсум ўртасида ҳам ўртоқлик ўйинлари бўлаверади.

Матнда шундай жой бор: «Ҳозирги бош мураббий ҳеч қандай натижага эриша олмаган, футболчилардан эффект ола билмаган. Уни алмаштириш вақти келди. Бизга янги мураббий керак».

Кейинроқ автор кимлиги аниқланди, ҳеч ким хайрон қолмади: мақолани Ано ёзган эди. У ўзининг истеъфосини сўраб мақола ёзганди.


Уни гапига қўшилишди. 24 соатдан сўнг Анони истеъфога чиқаришди.

L’Equipe Жанубий Америкадаги мусобақадан нусха олган

Ано кўпинча ёрқин ва эффектив мақолалар ёзарди. Европа клублари ўртасидаги мусобақа ҳақидаги мақола катта муҳокамага сабаб бўлди: таҳририятни хатлар билан тўлдириб юборишди, уч кундан сўнг L’Equipe бошқа журналист Жак де Рисвикнинг мақоласини чоп этди. У мусобақа регламентини ишлаб чиққан ҳамкасби Жак Ферраннинг ишини намойиш этганди.

Бу ғояни ФИФА ҳам қўллаб қувватлади, аммо бу етарли эмасди: айнан 1954 йилда УЕФА ташкил этилган эди, энди бундай мусобақаларга айнан шу ташкилот жавоб берарди. 1955 йил март ойида Венада ташкилотнинг дебют конгресси бўлиб ўтди, у ерда Ано ва Ферран Европа чемпионлар кубоги мусобақаси қандай бўлиши мумкинлигини намойиш этиб беришди. УЕФА таваккал қилишни истамади, аммо охири бир шарт билан рози бўлди: Структурани охиригача ишлаб чиқади ва клубда маҳаллий федерациялар билан муаммо келиб чиқмайди.

Келишиб олишди.  

Бундай нарсани ёддан чиқариш тўғри эмас: Агар L’Equipe Жанубий Америкадаги мусобақага қизиқиб қолмаганда замонавий Европа чемпионлар лигаси пайдо бўлмаслиги мумкин эди.

1929 йилда Уругвайнинг «Насьональ» клуби хўжайинлари Роберто Эспиль ва Хосе Усера Бермудес ўйланиб қолишди: қитъадаги энг кучли клубни аниқлаш учун мусобақа керак. Форматни, географияни ва регламентни ҳал қилиб олишди. 1930 йилда бу ғояни Чилининг «Коло-Коло» клуби президенти Робинсон Альварес Маринга етиб борди.

1948 йилда «Коло-Коло» Жанубий Америка клублари ўртасидаги чемпионатни ташкил этди: биринчи мусобақа Сантьягода 11 февралдан 17 мартга қадар давом этди. Унда 7та клуб қатнашди. Чилига «Ривер Плейт», «Насьональ», «Васко да Гама», «Депортиво Мунисипаль» (Перу), «Литораль» (Боливия) ва «Эмелек» (Эквадор) клублари келишганди.


«Бу чемпионатни Европадагилар ҳам билиб қолишди, – деб ёзилади Ренато Гонсалеснинг «Ўйиндан ташқари ҳолат: Чили футболи тарихи» номли китобида. – L’Equipe бош муҳаррири Габриэль Ано ушбу мусобақани ёритаётган мухбирнинг шарҳларини мароқ билан ўқир эди, охири Европада ҳам мана шунга ўхшаш мусобақа ўтказиш таклифини мақола тарзида чоп этди».

Бу мухбир Жак Ферран эди, 2015 йилда у Globo Esporte нашрига интервью бериб барчасини тасдиқлади: «Барчани ортда қолдиришни истаётган Европа қандай қилиб бундай мусобақани ўтказмаслиги мумкин эди? Биз шунчаки Жанубий Америкадан намуна олдик ва уни ривожлантирдик».

Биринчи Европа чемпионлар кубоги 1955/56 йилги мавсумда бўлиб ўтган, унда иштирок этувчи клубларни L’Equipe аниқлаган эди. Дастлабки рўйхатда 18та клуб бор эди, аммо баъзи клублар таклифни рад қилишди. Масалан, «Челси» – Англия футбол Ассоциацияси тавсияси билан мусобақада қатнашмади.



«Тўғрисини айтганда, бу ерда ўйнаш қанчалик муҳим аҳамият касб этишини умуман ўйламаган эдик, – дейди «Реал» сафида илк мусобақада чемпион бўлган ярим ҳимоячи Франсиско Хенто. – Шунчаки майдонга тушдик. Агар ғалаба қозонсак нима бўлишини ҳеч ким бизга тушунтирмади. Формат ҳақида ҳам ҳеч нима билмасдик. Финалда «Реймс»ни мағлуб этганимиздан кейингина қандайдир катта ютуқни қўлга киритганимизни тушуниб етдик».

***

Ано Европада биринчи мураббийлик семинарларини ташкил этди, 1930 йилларда футбол Францияда профессионал бўлишини талаб этарди. Анонинг қандай одам эканлигини тушуниб етганингиздан сўнг бир қўшимча қиламиз: «Олтин тўп» ҳам унинг ғояси.


1956 йилда Габриэль France Football бош муҳаррири бўлиб ишлаётганди ва машҳур ҳамкасбларидан Европанинг энг яхши беш нафар футболчисини айтишларини сўраган. Биринчи ўрин учун 5 очко, иккинчи ўринга – 4, учинчи ўринга – 3, тўртинчи ўринга – 2, бешинчи ўринга – 1. Балллар қўшилиб ғолиб аниқланарди. Биринчи марта 16 нафар журналист овоз берди, биринчи «Олтин тўп» «Блэкпул» ҳужумчиси Стэнли Мэттьюзга насиб қилди.

Ано унинг ишига эътибор қилишларини яхши кўрарди, аммо ҳеч қачон машҳурликка интилмасди. Балки, шунинг учун унинг исми тарихдан ўчиб кетгандир: тўрт йил олдин The Guardian Францияда биронта кўчан, биронта стадион ва биронта мактабга унинг номи қўйилмаган, L’Equipe ва France Football таҳририятларида эса собиқ бош муҳаррирнинг расми ҳам йўқ.

Ноҳақлик ва жуда ачинарли.


sports.ru сайтидан Нарзулла таржимаси

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг