UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  1 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:08"Серкль Брюгге" — "Антверпен". Таркиблар маълум  1 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:49"Лидс" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 18:42"Дибба" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 18:04"Истанбул Башакшехир" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  26 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Зира" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  1 15:27"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди  3 15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  6 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  4

“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори Янгиликлар

“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори

Бугун пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақаси старт олди.

Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги биринчиликда ўнта жамоа иштирок этмоқда.

Мазкур турнир мамлакатимизда футзал спорт турини янада оммалаштириш, уни аҳолининг қуйи қатламларигача етказиш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларни профессионал мусобақаларга тайёрлаш каби юксак мақсадларни ўз ичига олган. Мусобақанинг илк мавсуми дастлабки туриёқ ижобий натижаларга умид ва ишонч уйғотмоқда.

1-турдан ўрин олган учрашувлар томошабоплиги ва муросасиз курашларга бой ўтгани билан ажралиб турди. Катта футзал муҳитини ҳис этган маҳоратли ўйинчилар билан бир қаторда, ўсмирлар ва ҳаваскорлар ҳам майдонда фаол иштирок этмоқда. Улар олаётган таассуротларни сўз билан ифодалаш қийин. Иштирокчиларнинг кўзларидаги ғалабага чанқоқлик, футзалга бўлган меҳр-муҳаббат бу спорт турининг халқ орасида қай даражада севилиши ва қадрланишидан дарак беради.

Турнир эндигина старт олган бўлса-да, жамоалар мусобақага кўникиб бормоқда. Улар рақибларни ўрганиш, тактик ва стратегик вазифаларни амалга ошириш учун етарли вақт ва имкониятга эга.

Шунингдек, мазкур мусобақа учрашувларини мухлисларимиз ва мутахассислар ТАТУ спорт мажмуасида бепул томоша қилишлари мумкинлигини ҳам эслатиб ўмоқчимиз. Ҳафтанинг шанба кунлари соат 8:00 да бошланадиган учрашувлар нафақат спорт мухлисларига, балки дам олиш кунини мазмунли ўтказмоқчи бўлган ҳар бир кишига  манзур бўлади. Ҳужумкор ўйинлар, чиройли комбинациялар ва бетакрор услублар остида кечадиган беллашувлар, шубҳасиз, ёқимли таассурот ҳадя этади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика