Қирғиз Республикаси бош мураббийи Александр Крестинин: "Биз янги жамоа қурмоқдамиз"
24 мар 2022 12:52
Янгиликлар
Қирғиз Республикаси бош мураббийи Александр Крестинин: "Биз янги жамоа қурмоқдамиз"
"Барчага хайрли кун. Дастлаб ЎФАга таклиф учун раҳмат айтмоқчиман. Менимча барча жамоалар учун Осиё Кубоги саралашидан олдинги сўнгги тайёргарлик бўлади. Бу ерда эканимиздан хурсандмиз", - деди Александр Крестинин.
- Қирғиз Республикаси терма жамоаси шу пайтга қадар Ўзбекистонни юта олмаган. Эртага имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Тарихни ўзгартира олмаймиз, аммо биз янги тарих яратишга уринамиз. Эртага ажойиб ва қизиқарли ўйин бўлади, бунга шубҳа йўқ.
- Ушбу мусобақадаги жамоаларнинг имкониятларини ҳақида нима дея оласиз?
- Биз янги жамоа қурмоқдамиз, 2019 йилги Осиё Кубогида ўйнаганлардан кўпчилиги ҳозир термада йўқ. Аммо мен ёшларга ишонаман. Қирғиз Республикасининг имконияти катта.
- Ўзбекистон терма жамоасида кўплаб легионерлар бор. Уларга қарши қандай услуб қўлламоқчисиз?
- Ҳа хорижда ўйнаётган футболчилар ҳақида маълумотга эгамиз. Аммо қайсидир битта футболчига эътибор қаратмаймиз, биз Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйнаймиз. Балки эртага шу футболчилар ўйнамас, билмаймизку тўғрими.
- Наманганда қандай мухлислар борлигини биламан. Терма жамоа доим ҳам бу ерда ўйнайвермайди, трибуна тўла бўлади деб ўйлайман. Мухлислар билан тўла стадионда ўйнаш ҳаммага ёқди. Эртага 100 фоиз шиддатли ўйин бўлади.
- Терма жамоада йўқотишлар бор. Коронавирус туфайли ва жароҳат туфайли Наманганга кела олмаган футболчилар бор. Бу футболнинг бир қисми ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар