

Келишмовчилик ҳужумчи Неймар ва дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ўртасида бўлди. Футболчилар ўтказилган голлар бўйича фаол тарзда баҳслашишди. Неймар биринчи ўтказиб юборилган голда Доннаруммани қоралади, италиялик эса иккинчи гол вазиятида бразилиялик муваффақиятсиз ўйнаганини айтди. ПСЖ ўйинчилари муштлашиб кетишга бир бахя қолган футболчиларни ажратишди.
"Реал" кеча ПСЖни икки ўйин ҳисоби билан 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига чиқди. Парижликлар мусобақани тарк этишди.
30 ёшли Неймар жорий мавсум ПСЖ таркибида 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 9та ассист қайд этди.



