UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  0 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  2 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  13 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0

ПСЖ Осимхен билан боғланди ва уни ижарага олиши мумкин, аммо... Янгиликлар

ПСЖ Осимхен билан боғланди ва уни ижарага олиши мумкин, аммо...

ПСЖ Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлаяпти.

Маълумотларга кўра, парижликлар қишки трансфер ойнаси учун режа тузишмоқда ва Нигерия терма жамоаси ҳужумчисига яна эътибор қаратишган. Франция жамоаси "Галатасарой" "Наполи"дан ижарага олган футболчи вакиллари билан боғланишга улгурган.

25 ёшли футболчи ПСЖ қизиқишидан хабардор, аммо Туркияда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

Бу келишувни амалга ошириш қийин бўлади. Биринчидан, уни бош мураббий Луис Энрике тасдиқлаши ноаниқ. Иккинчидан, "Галатасарой" ва "Наполи" билан келишиб олиш ҳам сўроқ остида.

ПСЖ Осимхенни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Жамоанинг кейинги ҳаракатлари Рандаль Коло Муани клубда қолиши ёки қолмаслигига боғлиқ.

Осимхен жорий мавсум Туркия чемпионатида 10та ўйин ўтказиб, 7та гол урди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика