ПСЖ фақатгина бир шарт билан Неймарни "Барселона"га қайтаришга тайёр

Mirjalol Normatov
5 апр 2020, 12:13
ПСЖ бразилиялик Неймар билан хайрлашишга ва уни "Барселона" форварди Антуан Гризманн билан алмашишга тайёр.

"Sport.es" хабарига кўра, Каталония клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида Гризманн ва 50 млн еврони ПСЖга беради. Шу орқали Неймар "Барселона"га қайтади.

Ушбу мавсумда 29 ёшли Гризманн "Барселона" таркибида 37 ўйинда 14 гол ва 4 ассистентлик қайд этди. 28 ёшли Неймар эса 22 баҳсда 18 гол ва 10 бора ҳаммуаллиф бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es