ПСЖ бу йил 18 та ўйиндан 8 тасида ютқазди — бунақаси 2001 йилдан бери бўлмаган

Omonjon To`xtamirzayev
3 апр 2023, 11:50
ПСЖ яна мағлубиятга учради.

Кристоф Гальтье жамоаси чемпионат 29-тури доирасида "Лион"га имкониятни бой берди (0:1).

Жамоа йил бошидан буён барча мусобақаларда 18 ўйиндан 8 тасида мағлубият аламини тотди. Аввалроқ парижликлар "Ланс" (1:3), "Ренн" (0:1 ва 0:2), "Марсель" (1:2), "Монако" (1:3) ва "Бавария"га (0:1 ва 0:2) ютқазишганди.

Сўнгги бор бунақаси 2001 йил юз берган ва ўшанда ПСЖ мавсумнинг дастлабки 18 учрашувидан 9 тасида имкониятни бой берган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia