UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  2 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7

Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум"

"Пахтакор" клуби мавсумдаги дастлабки уй учрашувини Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши ўтказади.
«ПАХТАКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
29 март. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 17:00.
Ҳакамлар:
Т.Тўхтасинов, Р.Фозилов, А.Пўлатов, Р.Копадзе
Назоратчи: Г.Имомов.

“Пахтакор” ва “Қизилқум” олий лигада 28 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Шерлар” ўзаро ўйинларда 23 марта ғалаба қозонишган. 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” фақат 1 марта “Пахтакор”ни таслим қила олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “шерлар”да 78:16. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 73 очкога эга бўлган, “Қизилқум” ўз ҳисобига 7 очко ёзиб қўя олган. Тошкент клубининг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 11:0га тенг бўлса, “Қизилқум”да бу кўрсаткич 2:1га тенг.

2013 йилги ҳар иккала баҳсда ҳам “шерлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Зарафшондаги баҳс тақдирини айни пайтда Малайзияда тўп тепаётган Дилшод Шарофетдинов ҳал қилган бўлса, Тошкентдаги ўйинда Кахи Махарадзе гол урган.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.09.2013 «Пахтакор» - Қизилқум» 1:0
21.05.2012 «Пахтакор» - Қизилқум» 4:0
05.03.2011 «Пахтакор» - Қизилқум» 2:0
13.06.2010 «Пахтакор» - Қизилқум» 0:0
18.09.2009 «Пахтакор» - Қизилқум» 6:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бўлиб ўтган ўйинларнинг 11тасида “шерлар” зафар қучишган. 2та баҳсда эса дуранг қайд этилган. “Қизилқум” ўз тарихида бир марта (2001 йил) “Пахтакор” майдонидан уч очко билан қайтган. Охирги тўртта баҳсда “Қизилқум” Тошкентда гол ура олмаган.

Муаллиф тахмини: "Пахтакор" учрашувда ғалаба қозониши мумкин. Лекин Юрий Лукин бошчилигидаги "Қизилқум" клуби сюрприз тақдим этиши ҳам мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика