UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  6 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Ўзбек "Эль-класико"си доирасида Фарғонада "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Пахтакор» (Тошкент)
30 сентябрь 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 47 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 23та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 78та гол киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 76 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Тошкентда ўтган ўйинда майдон эгалари Егор Кримец ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабага эришишган эди.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.03.2014 «Нефтчи» – «Пахтакор» 1:2
29.10.2013 «Нефтчи» – «Пахтакор» 0:3
11.06.2012 «Нефтчи» – «Пахтакор» 3:1
22.10.2011 «Нефтчи» – «Пахтакор» 4:1
06.05.2010 «Нефтчи» – «Пахтакор» 3:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан беш марта уч очко билан қайта олган. “Нефтчи” охирги икки йилда ўз уйида бу рақибга ютқазган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика