UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  1 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  7 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8

Превью. "Нефтчи" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби биринчи давранинг охирги турини Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод)
1 июль 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), А. Калинин (Қарши), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Металлург” олий лигада 36 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий жамоасининг каттагина устунлигини кўрсатмоқда.

“Нефтчи” 36та ўйиндан 22тасини ютган. 8та баҳсда дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақибни 6 марта мағлуб этган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 71та гол киритган, бекободликлар 35 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 74 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Металлург”да бу кўрсаткич 26ни ташкил этади. Водий клубининг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Металлург”да бу кўрсаткич 3:1га тенг.

Бир йил олдин биринчи даврада Бекободда ташкил этилган ўйинда битта гол урилганди. Биринчи бўлим ўрталарида Аббосбек Махсталиевнинг голи “Нефтчи”га сафарда ғалаба келтирганди – 0:1. Учрашувни “Нефтчи” 10 киши бўлиб тугатганди, ўшанда Шерзод Ҳакимов 50-дақиқада қизил карточка олганди. Фарғонада ҳам “Нефтчи” ғолиб бўлган. Дастлаб бекободликлар вакили Саиджон Абдужабборов ҳисобни очган. Бунга Сардор Раҳмонов ва Шерзод Ҳакимов жавоб беришган – 2:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

22.08.2015 «Нефтчи» - «Металлург» 2:1
20.09.2014 «Нефтчи» - «Металлург» 2:1
09.03.2013 «Нефтчи» - «Металлург» 0:1
09.08.2012 «Нефтчи» - «Металлург» 4:0
12.03.2011 «Нефтчи» - «Металлург» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” мезбонлик қилган ўйинларда “Металлург” фақат бир бор (2013 йил) ғалабага эришган. Битта баҳсда дуранг қайд этилган. Фарғона клуби ўз уйида 16 марта зафар қучган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика