UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  3 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  16 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10

Превью. "Навбаҳор" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Андижон"

Биринчи давранинг охирги туридан ўрин олган водий дербисида "Навбаҳор" ва "Андижон" тўқнаш келади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Андижон» (Андижон)
1 июль 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Водийнинг бу икки клуби ўзаро 44 бор куч синашишган. Натижалар “Навбаҳор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 23 ўйинда ғалаба қозонишган, 12 учрашув дуранг билан якунланган. “Андижон” ҳисобида 9та ғалаба бор. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида – 69:45. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 81, “Андижон” эса 39 очколик бўлган.

“Навбаҳор”нинг “бургутлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси эса – 5:1 бўлиб турибди.

2015 йил дастлабки даврада Андижонда ўтган учрашувда томошабинлар 5та голнинг гувоҳи бўлишган эди. Мезбонлар сафида Иброҳим Отахонов ва Предраг Вуйович (2та) гол уришган, меҳмонлардан Мўйдин Мамазулумов ва Шахбоз Эркинов тўп киритишганди - 3:2. Наманганда эса Азим Аҳмедовнинг голи “лочинлар”га ғалаба келтирганди – 1:0.

«Навбаҳор» уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
01.10.2015 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:0
16.05.2014 «Навбаҳор» – «Андижон» 3:0
25.06.2012 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:0
09.04.2011 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:1
05.06.2010 «Навбаҳор» – «Андижон» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз тарихида бугунга қадар сафарда “Навбаҳор”ни умуман мағлуб эта олмаган! 17 марта "лочинлар" ўз майдонларида зафар қучишган. Яна 5та учрашув дуранг билан тугаган. Сўнгги 3та учрашувда “Навбаҳор” ўз уйида бу жамоадан гол ўтказмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика