Превью. "Насаф" - "Шўртан"
12 сен 2015 10:00
Янгиликлар
Превью. "Насаф" - "Шўртан"
«Насаф» (Қарши) – «Шўртан» (Ғузор)
12 сентябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадион. 19:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
“Насаф” ва “Шўртан” олий лигада 19 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.
“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 42та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 21та гол уришган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 40 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.
Дастлабки даврада Ғузорда ташкил этилган ўйинда ҒуломҲайдар Ғуломов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Фарруҳ Сайфиев ва Илҳом Шомуродовнинг ўйин сўнггида урган голлари “аждарлар”га иродали ғалаба келтирганди – 1:2.
Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.04.2013 «Насаф» - «Шўртан» 3:0
14.09.2012 «Насаф» - «Шўртан» 2:1
15.06.2011 «Насаф» - «Шўртан» 5:0
13.03.2010 «Насаф» - «Шўртан» 0:0
01.03.2009 «Насаф» - «Шўртан» 4:2
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” Қаршида бўлиб ўтган ўйинларда 8 марта муваффақиятга эришган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. “Шўртан” Қаршидан умуман ғалаба билан қайтмаган. Охирги уч ўйинда “аждарлар” ўз майдонларида 3 бор зафар қучишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар