UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  1 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  2 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  28 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0

Превью: "Насаф" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью: "Насаф" - "Пахтакор"

Теглар :  НасафПахтакор
Олий лиганинг 29-турида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.


Рўзиқул Бердиев шогирдлари жорий мавсум Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишди ва чемпионатда бронза медалларини ўзиники қилиб олишди. Жамоамизга мазкур баҳсда ғалаба олтин медаллар учун курашда ҳолатни ўз қўлида сақлаб қолиш учун жуда муҳим.

Олий лигада жамоалар 37 бор тўқнаш келган. Шулардан 21тасида "шерлар" ғолиб бўлишган, 9 ўйинда ғолиб аниқланмаган. "Насаф" ҳозирга қадар 7 марта зафар қучган. Тўплар нисбати "Пахтакор" фойдасига - 54:28.

Қаршида бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 5тасида "Пахтакор" зафар қучган. Етти баҳсда дуранг қайд этилган. "Насаф" эса 6 бор ғалабани тантана қилган.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда Аднан Ораховац ва Игорь Сергеев (иккита) томонидан урилган голлар "Пахтакор"га ғалаба келтирган. Илҳом Шомуродов жавоб голини урган - 3:1.

"Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 4 ноябрь, чоршанба куни Қаршидаги "Насаф" стадионида соат 14:00да бошланади. Беллашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Мухлисларимизни мазкур муҳим беллашувда жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Игорь Гармашов (Тошкент).

Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика