UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0

Превью: “Металлург” – “Сўғдиёна” Янгиликлар

Превью: “Металлург” – “Сўғдиёна”

Миллий чемпионатларимизнинг дастлабки йилларида анча муваффақиятли қатнашган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши “Металлург” муваффақиятли ўйнаб келаётган рақиблардан саналади.

Мазкур жамоалар бугунгача олий лига мусобақаларида ўзаро 30 та ўйин ўтказишган. Шулардан 11 тасида бекободликлар, 12 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. 7 та учрашувда эса  дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи жиззахликлар фойдасига – 44:40.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб 4:0. “Сўғдиёна” ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминдаги стадионда бўлиб ўтган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган. “Металлург” жамоаси ҳам бир марта ҳам ўз майдонида, ҳамда сафарда битта мавсумнинг ўзида ғалаба нашидасини сурган.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 9 ғалаба, 3 дуранг, 3 мағлубият, киритилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи – 24:18.

Ўтган мавсумнинг очилиш учрашуви бўлган Бекободдаги ўйинда Зоҳид Абдуллаев 37-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Фаррух Шотурсунов ҳисобни тенглаштирганди. Фақатгина сўнгги сонияларда бекободликлар ғалаба тўпини киритишган муваффақ бўлганди. Уни ҳам “Металлург” Зоҳид Абдуллаев киритганди. Қизиғи шундаки, жиззахликларнинг ягона жавоб голи муаллифи Шотурсунов иккинчи даврада  “Металлург” шарафини ҳимоя этганди.
 
Бекободда ўтган сўнгги олти учрашув:
05.03.2016 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
26.08.2015 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2
20.04.2013 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
10.06.2011 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:2
18.05.2009 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика