UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  1 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4

Превью. "Машъал" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Қизилқум"

Теглар :  МашъалҚизилқум
Олий лиганинг 16-турида Навоийнинг "Қизилқум" клуби Муборакда "Машъал" клуби меҳмони бўлади.
«Машъал» (Муборак) – «Қизилқум» (Навоий)
2 август 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Бу икки клуб олий лигада 27 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Ушбу ўйинлардан 8 тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 12 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 7 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 37та гол киритган “Қизилқум” эса 34 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” 36, “Қизилқум” 33 очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган баҳсда дастлаб меҳмонлар ҳужумчиси Шахбоз Эркинов иккита гол урди. Бунга майдон эгалари сафида Акмал Рустамов ва Илҳом Юнусов (2та) жавоб беришганди - 3:2.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2015 «Машъал» - «Қизилқум» 0:0
27.08.2014 «Машъал» - «Қизилқум» 2:1
20.06.2012 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2
09.04.2011 «Машъал» - «Қизилқум» 0:0
29.05.2010 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Муборакда бўлиб ўтган 13та учрашувнинг 3таси дуранг билан тугаган. Бешта ўйинда “Машъал” ғалаба қозонган, яна бешта учрашувда “Қизилқум” сафардан уч очко билан қайтган.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика