Превью. "Машъал" - "Насаф"
20 ноя 2015 09:30
Янгиликлар
Превью. "Машъал" - "Насаф"
«Машъал» (Муборак) – «Насаф» (Қарши)
20 ноябрь 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 14:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
“Машъал” ва “Насаф” олий лигада жами 25 бора тўқнаш келишган. Шулардан 13тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган, 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Машъал” ҳозирга қадар ўзаро ўйинларда “аждарлар”ни 6 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 43:25 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 45 очкони, “Машъал” эса 24 очкони қўлга киритган.
“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 га тенг бўлса, муборакликларда бу кўрсаткич 4:1 бўлиб турибди.
Дастлабки даврада “Насаф” Акром Баҳриддинов, Баҳром Абдураҳимов ва Илҳом Шомуродов томонидан урилган голлар эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучганди.
Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Машъал» - «Насаф» 1:1
26.04.2012 «Машъал» - «Насаф» 0:0
08.09.2011 «Машъал» - «Насаф» 1:1
21.08.2010 «Машъал» - «Насаф» 1:0
20.06.2009 «Машъал» - «Насаф» 1:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Муборакда ўтган ўйинларида тўрт марта “Машъал” ғалаба қозонган. Икки ўйинда “аждарлар” сафарда уч очкога эга бўлишган. “Машъал” майдонида олти марта дуранг қайд этилган. “Насаф” Муборакда охирги 8та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар