UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  8 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  22 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 23-тур доирасидан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтади.

“Локомотив” ва “Нефтчи” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Локомотив”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ҳам 8та ўйинда зафар қучган, “Нефтчи” эса 7та баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 26та гол киритган, “Темирйўлчилар” 24 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 26, “Нефтчи” 23 очкога эга бўлган. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

Биринчи даврада Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда “темирйўлчилар” муваффақият қозонишган. Фарҳод Тожиев икки марта, Зайниддин Тожиев бир марта фарғоналиклар дарвозасини ишғол қилишган. Бунга мезбонлар сафида Санжар Асқаралиев жавоб бера олган холос – 1:3. Зайниддин Тожиев иккинчи даврада “Нефтчи” сафида ўйнамоқда.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

15.04.2012 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1

13.03.2010 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1

05.03.2009 «Локомотив» - «Нефтчи» 2:1

02.11.2008 «Локомотив» - «Нефтчи» 4:1

16.04.2007 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида ўтган 8та ўйиннинг 5тасида зафар қучган. “Нефтчи” икки марта (2004 ва 2007 йилларда) Тошкентда уч очко билан қайтган. Ўтган йил бу жамоалар биринчи марта Пойтахтда дуранг қайд этишди. “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган охирги тўрт ўйинда “Нефтчи” ғолиб бўла олмаган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика