UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Андижон"нинг сенсацион мағлубиятига ким айбдор?  0 17:30"Атлетико" Ла Лигада ўзини кўрсатган Антонини сотиб олмоқчи  2 17:22Суперлига. "Бухоро" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 17:03"Ризеспор" — "Газиантеп". Алиқулов асосий таркибда  0 16:34Хави Осиёга қайтиши мумкин  0 16:05"Алавес" — "Атлетико". Гризманн ва Альварес асосий таркибда  0 15:21"Ман Сити" "Галатасарой" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:58"Реал" Алабанинг юқори маош сабаб унинг кетишидан манфаатдор  6 14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  1 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9

Превью. «Динамо» – «Сўғдиёна» Янгиликлар

Превью. «Динамо» – «Сўғдиёна»

Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада нақд 31 бор кесишган.
«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
14 сентябрь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Н.Қосимов
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 14тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 12та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган бешта учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 48та гол уриб ўз дарвозаларидан 34 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 47 очкони, “Сўғдиёна” эса 41 очкони қўлга киритган. 

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинда “Сўғдиёна” 4:3 ҳисобида муваффақият қозонган. Даврон Файзиев шогирдлари сафида Илёс Қурбонов, Ренат Байрамов, Акмал Абдураҳмонов ва Муроджон Тошматов тўп киритишганди, меҳмон жамоа таркибида эса Абдулла Набиев, Владимир Киликевич ҳамда Акмал Бозоров гол урганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
05.11.2011 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
23.08.2009 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:0
07.03.2008 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1
01.08.2006 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
07.10.2005 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда кечган 15та ўйиннинг 12тасида “Динамо” ғолиб бўлган, қолган учта ўйинда эса “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган.Охирги икки ўйинда “Динамо” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика