UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  5 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40

Превью. «Динамо» – «Насаф» Янгиликлар

Превью. «Динамо» – «Насаф»

“Динамо” ва “Насаф” олий лигада 31 бора тўқнаш келишган.
«Динамо» – «Насаф»
17 август. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, М.Мажидов, Р.Фозилов, В.Нажафалиев
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

Натижалар қаршиликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Аждарлар” 15та ўйинда ғолиб бўлишган, 9та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Насаф” томонида - 39:32. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 54, “Динамо” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич каттароқ – 4:0.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Ўша ўйинда майдон эгалари сафида Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиёзов ва Фаррух Сайфиев тўп киритишганди, Сирожиддин Сайфиев ва Комил Шарофетдинов икки бора мезбонларни ранжитишганди.

“Насаф” – “Динамо” - 3:2
Қарши. “Марказий”. 2251 томошабин.
Ҳакам:
И.Танташев.
Голлар: И.Шомуродов 9, А.Алланиёзов 45+1, Ф.Сайфиев 54 - С.Сайфиев 42, К.Шарофутдинов 71.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2
20.06.2011 «Динамо» - «Насаф» 0:1
25.09.2010 «Динамо» - «Насаф» 0:0
08.05.2009 «Динамо» - «Насаф» 0:0
23.11.2008 «Динамо» - «Насаф» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 15та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари зафар қучишган. 6та ўйинда ғолиб аниқланмаган. 4та учрашувда “аждарлар” ғолиб бўлишган. Охирги 4та ўйинда “Динамо” ўз уйида ғалаба қозона олмай келмоқда, ушбу ўйинларда майдон эгалари умуман гол ура олишмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика