Португалия терма жамоасининг янги устози футболчилар билан Саудия Арабистонида учрашади
12 янв 2023 02:21
Янгиликлар
Португалия терма жамоасининг янги устози футболчилар билан Саудия Арабистонида учрашади
Роберто Мартинес Португалия терма жамоаси футболчилари билан Саудия Арабистонида учрашар экан.
Чоршанба куни "Валенсия" матбуот хизмати Мартинес Ар Риёдда жамоадаги португалияликлар (Тьерри Коррея ва Андре Алмейда) билан учрашганини эълон қилган эди. "Кўршапалаклар" Саудия Арабистонига Испания Суперкубоги доирасида ташриф буюришган. Маълумотларга кўра, Мартинес "Бетис"даги Руй Тиагу Силва ва Вильям Карвальюлар билан ҳам учрашган.
Шу билан бирга, мутахассис "Ал-Насср"га ўтган Криштиану Роналду билан ҳам учрашув ўтказиши кутилмоқда. Мартинес яқин вақт ичида яна бир нечта жойга бориб, миллий жамоа футболчилари билан суҳбат ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар