UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  0 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  6 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 21:15Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  25 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0

«Подвал» жамоаси ташкил этилганига 22 йил тўлди Янгиликлар

«Подвал» жамоаси ташкил этилганига 22 йил тўлди

Теглар :  Подвал
Маълумки, юртимизда миллионлар ўйини бўлмиш футболга бўлган қизиқиш жуда катта. Шу сабаб давлатимиз томонидан ҳам футболга кенг йўл очиб берилмоқда.

Сўнгги йилларда профессионал футбол билан бир қаторда ҳаваскорлар футболи ҳам оммалашиб бормоқда. Айниқса, водийда ҳаваскорлар футболига бўлган қизиқиш жуда ҳам ортиб кетди. Ҳаваскор жамоалар иштирокидаги аксарият ўйинларга 1,5-2 минг нафардан томошабин ташриф буюраётгани эса сўзларимизнинг исботидир. Ҳозирда 100 дан ортиқ ҳаваскорлар жамоалари мини-футбол ва футзал билан шуғулланиб келишмоқда. Жумладан, Андижон вилоятидаги ҳаваскорлар жамоалар орасида ажойиб номи билан танилган «Подвал» жамоаси анчадан бери водий бўйлаб «Футбол мухлислар учун!» СУПЕР ШОУ учрашувларини ўтказиб келмоқда.

Водийда ўз мухлислари ва тарихига эга бўлган «Подвал» жамоасининг ташкил этилганига бу йил 22 йил тўлди. Шу муносабат билан «Подвал» жамоаси яқинда Андижондаги «Ёшлар спорт саройи»да футзал бўйича мини-турнир ташкил қилди. Мусобақага футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари «Нефтчи» (Фарғона) ҳамда «Навбаҳор» (Наманган) жамоалари, шунингдек, ҳозирги кунда Андижон вилоятининг энг кучли ҳаваскор жамоаларидан бири бўлиб турган «Булоқбоши» жамоаси таклиф қилинди. Майдонга биринчи бўлиб «Навбаҳор» ва «Булоқбоши» жамоалари тушишди. Муросасиз кечган учрашув 3:3 ҳисобида якунланиб, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Футбол лотереясида рақибларидан 3:2 ҳисобида устун келган наманганликлар финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Иккинчи ярим финалда турнир ташкилотчиси «Подвал» «Нефтчи» билан куч синашиб, 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Финалда азалий рақиблар - «Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари тўқнаш келдилар. Анча қизиқарли кечган финал ўйинида наманганликлар 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришишди ва турнир ғолибига айланишди.

Чемпион жамоа аъзолари «Подвал» жамоаси менежери, мусобақани ташкиллаштиришда бош-қош бўлган Бахтиёр Насирдинов томонидан совғалар ва мукофот пули билан тақдирландилар.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика