

Ҳужумчини 77-дақиқада захирага олишди. Париж жамоаси устози Маурисио Почеттино ўз қарорини тушунтирди.
"Килиан ҳафта давомида дам олди, шу билан бирга ўзини яхши ҳис қилди. Ўйиндаги бир соатдан сўнг чарчади, унга ритм етишмади. Шу сабаб таваккал қилмаслик учун мен уни майдондан олишга қарор қилдим", - дейди аргентиналик.
Мбаппе ПСЖдан мавсум сўнггида кетишга яқин. Форвард ёзда "Реал"га ўтиш эҳтимоли жуда катта.



