UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28"Атлетико" "Осасуна"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди. Унда бир қатор етакчилар, хусусан Луис Суарес йўқ  0 11:10Аҳмедовлар оиласига таъзия билдирамиз  9 11:00К-лига. "Сеонгнам" ўз уйида "Бусан И'Парк"ни қабул қилмоқда  0 10:38Робер Пирес: "Реал"ни рад этиб бўлмайди дейишганди, мен эса буни қилганман, аммо..."  2 10:15"Сеонгнам" - "Бусан И'Парк". Асосий таркиблар маълум  1 09:54Антонио Конте: “Мен январь, февраль ёки март ҳақида ўйлаётганим йўқ”   2 09:44Робер Пирес: “Мбаппе бошқа даражага чиқишни истаса, “Реал”га ўтиши керак”   1 09:32Камавинга ва Ругани “Челси” ҳамда ПСЖга қарши ўйинларни ўтказиб юборади   0 09:19“Челси” ва “Арсенал” “Шахтёр” футболчиси учун курашади   1 08:59Зидан Азар ҳақида: “Ҳар бир футболчи майдонда бўлишни истайди”   2 08:52Алаба қишдаёқ “Бавария”ни тарк этиши мумкин   1 08:28“Манчестер Сити” 18 ёшли ҳужумчини сотиб олади. Унга МЮ ҳам қизиққанди   1 08:20Дест: “Дунёнинг энг кучли футболчиси билан бирга ўйнаш — ўзгача воқелик”   2 07:30АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Кристал Пэлас" 2:0  0 02:00Olamsport: Шаҳрам сукутни маъқул кўрмоқда, Хабибнинг мураббийи Тошкентга келди ва бошқа хабарлар  0

Питер Хюистра: "Жисмоний тайёргарликни яхшилаш учун 3 босқичда ишладик" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Жисмоний тайёргарликни яхшилаш учун 3 босқичда ишладик"

Эртага, 30 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида чорак финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистрага жамоа сардори Егор Кримец ҳамроҳлик қилди.

П.Хюистра: - Барчага хайрли кун! Бизни жуда ҳам кескин ўйин кутмоқда дейиш мумкин. Биз энг яхши 4 клуб орасидамиз, "Персеполис" жуда кучли рақиб. Шунга қарамасдан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишимизга ишонамиз, мақсадимиз ҳам шу.


Е.Кримец: - Эртага биз учун жуда муҳим учрашув бўлади. "Пахтакор" Чемпионлар лигасида анчадан бери бу босқичга етиб келмаганди. Бизда яхши жамоа бор, ғалаба учун боримизни берамиз. Ҳозир финалгача етиб бориш ва мусобақада ғолиб бўлиш учун яхши имконият юзага келди ва биз ундан фойдаланмоқчимиз. Бу ишни кейинги мавсумга қолдириб, яна бир йил кутмоқчи эмасмиз.


- "Персеполис" ҳам, "Пахтакор" ҳам кам гол ўтказиб юборди. Эртага нисбатан ёпиқ ўйин кўришимиз мумкинми?

П.Хюистра: - Шундай бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммаси ўйиннинг қандай бошланишидан келиб чиқади, учрашувнинг аҳамияти юқори. Стартда футболчилар ўзларини қандай тутишларига кўп нарса боғлиқ. Қандай ҳимояланиш ёки вазиятларни кўра олиш каби кичик деталлар ҳам натижага таъсир қилиши мумкин. Ҳаммасини эртага кўрамиз.


- Доҳада жамоа жарима зарбасидан иккита гол ўтказиб юборди. "Персеполис" эса стандартлардан жуда яхши фойдаланиши билан машҳур. Сизлар ўйинга кўпроқ концентрация билан чиқиш ва жарима майдони яқинида қўполлик ишлатмаслик устида ишладингларми?

Е.Кримец: - Албатта, бундай голларни ўтказиб юбориш аламли. Мураббийлар штаби бу борада маълум ишларни амалга оширишди. Улар бизга шундай вазиятлардаги хатоларимизни кўрсатиб беришди. Умид қиламан, кейинги ўйинларда ҳаммаси жойида бўлади.


- "Пахтакор" 4 учрашувда ўйиндан гол ўтказмади. Бу эртага ёпиқ ўйин бўлиши мумкинлигига ишора берадими?

П.Хюистра: - Ҳа, шундай бўлиши ҳам мумкин. Бу бир ўйиндан иборат жуда ҳам муҳим учрашув. Унда сен барчасини тўғри қилишинг керак, тўпга тайёр бўлишинг ва ютишга уринишинг керак. Шу сабаб футболчиларнинг майдонда очиқ жойларни кўра олиши, қарорларни тўғри қабул қила олиши кўп нарсани ҳал қилади. Бу баҳсни ютишга уриниш керак, бошқа йўл ҳам йўқ. Бу чорак финал ва унда ҳар бир клуб йўлини давом эттиришни истайди.


- Анзур Исмоилов билан бир-бирингларни жуда яхши тушуниб ўйнаяпсизлар, марказий ҳимоя ўзаро тушуниш эвазига стабил кўринмоқда. Бунга ниманинг эвазига эришилди?

Е.Кримец: - Биз Анзур билан анча йиллардан бери терма жамоада ҳам ўйнаганмиз. Дарҳақиқат, бир-биримизни яхши тушунамиз, ўзаро боғлиқлигимиз аъло даражада. Керак пайтда яримта гап билан бир-биримизни майдонда "страховка" қила оламиз. Бу олдиндаги катта ўйинларда муҳим. Тўртта энг яхши клуб қолганда нафақат ҳимоядагиларнинг, балки ҳужумдагиларнинг ҳам бир-бирини яхши тушуниши муҳим саналади.


- "Пахтакор" 2003 ва 2004 йилларда ярим финалда ўйнаган, "Персеполис" эса 2018 йил ОЧЛда финалга чиққан. Демак, яқин орадаги иштирок борасида форсларда тажриба юқорироқ. "Пахтакор"нинг яқин орада бундай катта ўйинларда қатнашмагани босим ўтказадими?

П.Хюистра: - Бу жиҳат эртага кимгадир устунлик беради деб ўйламайман. Бу муҳим беллашув, бизнинг жамоа таркибида терма жамоада ўйнаган 11-12 нафар ўйинчи бор, улар Жаҳон чемпионатлари саралашларида ва умуман катта босимдаги ўйинларда иштирок этишган. Бу борада тажрибага эгалар. Футболчиларимиз улардан нима талаб қилаётганимизни яхши билишади ва ўйин давомида вазиятни ўзгартириш учун қандай ҳаракатланишни билишади. Шу сабаб "Персеполис"да устунлик бор деб ўйламайман. Эртага VAR дан фойдаланилади, бу ҳам қизиқарли тажриба бўлади деб ўйлайман. Футболчилар учун ҳам, ҳакамлар учун ҳам бу нарса қизиқ бўлади.


- "Персеполис" мураббийи матбуот анжуманида футболчилари бироз чарчаганини айтиб ўтди. Сизнинг жамоангиз эса "Истиқлол" билан ўйинда жисмонан жуда яхши ҳаракат қилди, янада ўсгандек кўринди. Бунга қандай эришдинглар ва бу сизга устунлик бериши мумкинми?

П.Хюистра: - Бу каби турнирларда ҳар 3 кунда ўйин ўтказганда футболчиларда чарчоқ бўлиши табиий. Кимдир қўшимча бўлимларда иштирок этади, кимдир қийин ўйинларни ўтказади. Бу бўлиши таббий ҳол, футболчиларни организмида ҳам ўзгаришлар юзага келади чарчоқ сабаб. Муҳими эса бундан чиқиб кета олиш зарур. Бу ҳолатларда ўйинчилар қўшимча имкониятларини ҳам ишга солишлари керак бўлади. Биз ҳам жиддий муаммоларга дуч келдик. Пандемик вазият сабаб учта босқичдан иборат жисмоний тайёргарлик устида ишлашимизга тўғри келди. Уларни тетикроқ қилишга уриндик ва улар ҳозир яхши ҳолатда деб айтишим мумкин. Эртага бу борада янада яхшироқ бўлишга интиламиз.



Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +50   

Фикрлар

+18   
29 сен 16:17:42
Roma
Худо хохласа эртага Персополис 3 та ейди
Пахтакор-Петсополис 3:0
Биз Пахтаеорга ишонамиз
+16   
29 сен 16:22:02
Ислом Юлдошев
Жуда совуккон узини тутиб олган одам экан-а бу Голланд ёрдамчи мураббий
+14   
29 сен 16:22:26
Aziz Yuldashev
Футболимиз имиджини кўтариш учун ғалаба қозониш шарт, олға Пахтакорим
+13   
29 сен 16:20:07
CHELSI VA ARSENAL
Xar qanday xolatdayam pahtakor biz sen bilanmiz. Eng muxumi g'alab 1 ta gol ursangxam.
+12   
29 сен 16:55:38
Sherzod Shukurov
Mentalist.uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу ҳам отнинг калласидек ойлик олса керак а ???
Отни калласидек оладими к...к ни калласиде оладими санга нима халол мехнатига яраша олади !! Биринчидан у сани ёки халкни пулини емаябти бошка клубдагиларга ухшаб Пахтакор хусусий клуб хохласа 1 миллион доллар ойлик беради хохласа бир миллион сум беради !! Сан бировни пулини хисоблагандан кура узинги пулини хисобла кулингдан келса шунака ойлик ол кулингдан кемаса кутингни кисиб утир сан бир икки миллион сум топсен бу дегани хамма шу пулга ишлаши керак диганимас
+10   
29 сен 16:42:00
Maruf Murodov_10 (Абдуллаҳ)
Mentalist.uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу ҳам отнинг калласидек ойлик олса керак а ???
Nima qilasan oyligiga qiziqib? Jimgina mehnatini ko‘r tamom.
+10   
29 сен 16:20:35
Алех. Раймон
Омад сизларга. Оллох юзимизни йоруг килсин
+8   
29 сен 16:47:29
Кевин Де Брюйне
Пахтакор юртимиздаги (айрим узича) анча узича форсларга якин инсонларни хафа килади. Бу инсонлар бирорта сайтни хам билмайди. Факат дарди ичида яшайдиганлар. Биз Амир Темур бобомиз билан фахрлансак, форсларни узини келиб чикиши деб уйлайдиган манкуртлар хам талайгина. Пахтакор Ўзбекистон факат олга. (Бу сайтда жажал чикариш учун ёзилмади. Ўзбеклигимдан фахрланганим учун ёздим.)
+8   
29 сен 16:44:53
Maruf Murodov_10 (Абдуллаҳ)
Astag‘firulloh. Xar xil odam borda, ismi g‘alati, oyligi qancha va hokozo deydimiyey
+6   
29 сен 17:27:55
Farhod_bek1990
Paxtakorga omad, xudo xoxlasa keyingi bosqichga Persopolisdan o'tamiz.
+6   
29 сен 17:00:30
Кевин Де Брюйне
Хеч тушунмиман. Шу сайтда футболчи ва футбо сохаси вакилларини хакорат килишади. Факат футболни куриб мазза килинглар. Масалан мен нормални ойлик оламан лекин шу футболчиларга бир суимим кетди деб уйламиман. Халкаро мусобакада катнашаётган хамма Пахтакор азоларига факат рахмат айтаман.
+6   
29 сен 16:44:37
Bunyod mindon
Paxtakorga omad galaba kutip qolaman uyinida uzgarish bor utgan safar yaxshi uynadi jamoaviy uyin qildi shu ruxda davom etipar olga sherlar
+6   
29 сен 16:39:11
Имомрасул
Пахтакорга омад галаба козониш насиб килус
+6   
29 сен 16:28:18
jasurbekuz
Отнинг калласидек ойлик олса хам шу боскичгачан халоллашвотди. Бу мусобака оркали бизнинг футболчилар тажриба ортиришвотди.
+5   
29 сен 18:06:16
Азамат Одилов
Мураббий ва Кремецда ишонч юкори,бу жуда мухим.Омадларингни берсин йигитлар.Амин!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика