Пирло "Интер"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида: "Бу менинг "Ювентус"даги фаолиятим давомида энг ёмон ўйин бўлди"

Alisher
18 янв 2021, 10:01
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло жамоанинг А Серия 18-тур доирасидаги "Интер"га қарши ўйиндаги ҳаракатларини баҳолади.

Туринликлар 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

"Ёмон натижа. Бу менинг "Ювентус"даги бутун фаолиятим давомидаги энг ёмон ўйин бўлди.

Ортга қадам ташладик, аммо амбицияларимиз олдингидек қолаверади. Натижа учун мен жавобгарман. Жамоа мени тушунмагандир, аммо келинг бошни юқорига кўтарамиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", - дейди Пирло.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: juventus.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›