

Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик мутахассис 28 ёшли америкалик футболчини клубнинг трансфер мақсадлари рўйхатига киритган. Почеттино АҚШ терма жамоасидаги биргаликдаги фаолияти орқали футболчини яхши билади ва унинг универсаллигини юқори баҳолайди. Шу билан бирга, клублар ўртасида расмий музокаралар ҳали олиб борилмаяпти.

"Ювентус" қишки трансфер ойнасида Маккенни билан хайрлашиш ниятида эмас. Туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти ярим ҳимоячини жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири деб ҳисоблайди. Италия клуби уни сотиш вариантини фақат жуда йирик таклиф тушган тақдирдагина кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Маккенни 2020 йилдан буён "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.



