Пике: "Барселона" футболчилари мавсумнинг тезда бошланишини исташмаяпти"

Mirjalol Normatov
11 май 2020, 20:26
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ЛаЛига президенти Хавьер Тебаснинг 12 июнь куни бошлаш кераклиги борасидаги истаги ҳақида гапирди.

"Футболчилар мавсумни 12 июнь куни бошлашни ўйлаб, бироз афсусланишмоқда. Биз бу борада шошилмаслигимиз керак.

Катта танаффус бўлди, ҳатто синов-назорат ўйинларида ҳам қатнашмадик. Олдимизда катта ўйинлар ва кучли рақиблар бор. Шу боисдан юқори тайёргарлик ва бир неча кун тинмай машғулот керак", - деди Пике.

ЛаЛига 12 март куни коронавирус туфайли тўхтатилганди. Шу вақтдан буён футболчилар ўз уйларида индивидуал тарзда машғулотлар олиб боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›