Перес Зиданга ПСЖ футболчисини таклиф қилган

Mirjalol Normatov
17 май 2018, 21:46
"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерни таклиф қилган.

Испания матбуоти хабарига кўра, 24 ёшли германиялик футболчининг ўйинларини "Реал" кузатиб борган. Перес эса унинг трансфери учун 60 млн евро ажратишга тайёр.

Бу мавсумда Дракслер ПСЖ таркибида барча турнирларда 47 учрашувда қатнашиб, 5 гол урди ва 10 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo