UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  0 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  11 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  37 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  17 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6

"Пахтакор"нинг кеча мағлуб бўлишига сабаб бўлган 4 нарса Янгиликлар

"Пахтакор"нинг кеча мағлуб бўлишига сабаб бўлган 4 нарса

"Ал Айн"га қарши ўйин бўйича қисқача талқин.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев "Пахтакор" - "Ал Айн" (0:3) ўйини бўйича кичик таҳлил тайёрлади. Нега "шерлар" мағлуб бўлишди?


1. ОФК Чемпионлар лигаси – бошқа даража. Суперлигада ўйинлар зичлиги ва тезлик пастроқ. "Пахтакор" кеча анчадан бери тўқнаш келмаган қаршиликка дуч келди. "Ал Айн" жисмоний ва тактик томонлама яхши тайёр эди ва ўз вазиятларида яхши ҳаракат қилди.

2. Индивидуал хатолар. Ҳар бир гол барибир аниқ бир ўйинчиларнинг хатолари билан боғлиқ бўлади, аммо бу кеча яна ҳам каттароқ кўзга ташланди. Биринчи гол билан вазиятда Сайфиев орқани ташлаб олдинга югурди, қанотга эса Стинворден яқинлашишга мажбур бўлди, якунда ҳимоя марказида фақатгина Турсунов қолди. Айнан Достон гол урган "Ал Айн" форвардининг яқин устунга яқин келишида ухлаб қолди. Шундан сўнг ўйин меҳмонларга фойда келтирадиган сценарий остида кечди. Иккинчи гол яна майдон марказида Турсуновнинг хатоси сабаб келди (унинг бу вазиятда нимани хоҳлагани умуман тушунарсиз). Учинчи гол эса форварднинг маҳорати ва Азмиддиновнинг етарли даражада ўйнай олмагани сабабдандир.

3. Мураббийлик қарорлари. Балки Максим Шацких қўл остидаги штаб ўйинга етарлича тайёргарлик кўрмагандир, аниқроғи эса улар ўйинни ўзгартира олишмади ва "Б режа" йўқ эди. Шацких ўйинчиларга далда бериб, уларни илҳомлантира олмади.

4. Вазиятлардан фойдаланиш. Кеча "Пахтакор"даги барча муаммоларга қарамай, жамоа бундай ҳисобда ютқазишга лойиқ эмасди. Мезбонлар камида битта-иккита гол уришлари керак эди. Айрим эпизодларда "Ал Айн" дарвозабони қутқарди, "Пахтакор" футболчиларининг якуний қисмида эса маҳорат етишмади.


Юқоридаги барча фактлар натижага таъсир қилди. "Пахтакор" бундай мағлубиятдан сўнг тўғри хулосалар чиқариши ва ОЧЛ гуруҳ босқичининг кейинги ўйинларига тайёргарлик кўриши керак. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар бор, аммо катта эҳтимол билан иккинчи билан.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика