UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”  0 16:04МЮ Лисандро борасидаги таклифни 41+4 млн еврога қадар кўтарди. "Аякс" 50 млн хоҳламоқда  2 15:46Olamsport: UFC Қозоғистонда турнир ташкил этиши мумкин, Octagon 32 турниридаги ўзбек спортчилари ва бошқа хабарлар  0 15:27"Атлетико" "Ювентус" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 14:50"Интер" Мхитаряннинг ўтишини эълон қилди  0 14:23Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:17Анваржон Ғофуров "Нефтчи" билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  16 14:01Гальтье ПСЖ билан душанба ёки сешанба куни икки йиллик шартнома имзолайди  1 13:39"Нефтчи" лагеридан дараклар. Илҳом Мўминжонов ўз аризасига кўра "Нефтчи"дан кетди  69 13:37"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди  2 13:15Ҳамиджон Актамов: "Бу йил "Насаф" ёки "Навбаҳор" чемпион бўлса керак"  46 12:57"Монца" Икарди ва Дибала билан шартнома имзоламоқчи  7 12:33"Барселона" Лангленинг "Тоттенхэм"даги ижара пайтида маошининг катта қисмини тўлайди  1 12:15"Милан" "Челси" билан Зиеш борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:51"Вулверхэмптон" Икардига қизиқмоқда  2

"Пахтакор"да жамоавий ўйин йўқ. Фақат бир клуб чемпионликка мос ўйин кўрсатмоқда" — Мутахассис кимни назарда тутди? Янгиликлар

"Пахтакор"да жамоавий ўйин йўқ. Фақат бир клуб чемпионликка мос ўйин кўрсатмоқда" — Мутахассис кимни назарда тутди?

Яйпандаги "Нефтчи" - "Металлург" учрашуви Суперлиганинг 10-тур баҳсларини бошлаб берди.

Дарҳақиқат, Илҳом Мўминжонов шогирдлари ва ниҳоят узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди. Шу билан бирга жамоанинг ғалабасиз серияси якунланди. Бугун оқшомда ҳам шу каби бир қатор қизиқарли учрашувлар ўрин олган. Мазкур ўйинлар олдидан мутахассис фикри рукнига мураббий Баҳром Ҳайдаровни таклиф қилдик.



"Нефтчи" - "Металлург"

— Ушбу учрашув мухлислар учун қизиқарли ўтгани аниқ. "Нефтчи" шу куни майдонда камроқ пас ўйнаб, қарши ҳужумга чиқишга уриниб кўрди. Лекин жамоанинг бу режаси иккинчи бўлим ўрталаригача иш бергани йўқ. Қарши ҳужумга чиқаётганда тезликка эътибор бериш керак. Футболчилар керакли тезликни олмагани учун "Металлург" ҳимоячилари ортга тезроқ қайтишга улгуришди. Барибир якунда Фарғона жамоаси ғалабани ўзиники қилди. Бу билан жамоани табриклайман.


"Локомотив" - "Пахтакор"

— Ўзига ҳос Тошкент дербиси. "Локомотив" ҳам, "Пахтакор" ҳам стабил ўйнаётгани йўқ. Шу боис бирор нарса дейиш қийин. "Темирйўлчилар"нинг ўйини чиқиб қолса яхши натижага эришади. "Пахтакор" ҳақида фикримда қоламан, футболчилар индивидуал ҳаракатлар эвазига нимадир қилиши мумкин. Чунки жамоавий ўйин кўзга ташланмаяпти. Барибир бу - "Пахтакор". Драган Черан сафтга қайтганини инобатга олсак "шерлар" кичик ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қиламан, 40/60


"Қизилқум" - "Сурхон"

— Навоийликлар пастга қараб "шўнғиш"моқда. Жамоа ўзини ўнглаб олмаса бўлмайди. Бугун ғалаба қозонмаса турнир жадвалида яна пастлайди. Уларда ҳамма нарса бор. Футболчилар, мураббийлар. "Сурхон"  ҳам яхши ўйин кўрсатаётганини айтиш жоиз. Бу беллашувда дуранг қайд этилса керак, 50/50

"Динамо" - АГМК

— АГМК ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Анча шаклланиб бормоқда. Бундай жамоалар бизда бир нечта. "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" каби клубларга қарши тўп тепиш қийин. Андрей Шипилов катта ўзгариш қилмайди. Чунки жамоа билан йил бошидан бери ишламоқда.  Аммо АГМК ҳам осонликча ўйин бериб қўймаслиги аниқ. Имкониятлар 50/50. 


"Бунёдкор" - "Насаф"

— "Бунёдкор"да ўзгаришлар рўй берди. Суперлигада "Насаф" чемпионликка мос ўйин кўрсатаётган ягона жамоа ҳисобланади. Лекин улар "Бунёдкор"га қарши қийналишлиги табиий. Виктор Карпенкода ҳам ўйинга ўзига ҳос режа бор. АГМК билан ўйинда ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмади. "Насаф" айни пайт ажойиб ҳолатда эканлиги ўз-ўзидан уларнинг имкониятини кўпроқ баҳолашга сабаб бўлмоқда, 40/60

"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"

— Бир-бирига ноқулай рақиб. Икки жамоада таркиб шаклланган. "Сўғдиёна" бежиз биринчи ўринда кетмаяпти. "Қўқон-1912" сўнгги ўйинларга келибгина уйғонди. Имкониятлар: 70/30

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

+9   
23 май 15:02:57
Хамес19
Укимай туриб Насаф булса керак дегандим, тугри экан
+9   
23 май 14:13:51
Umarhuja Muhammadaliyev
Nasaf anchadan beri chempionlikga munosib jamo Navbahorda kuchli tarkib bor lekin xali shakilanmagan Navbahor muxlisi sifatida Navbahor chempion bo'lishini xoxlayman lekin Nasaf chempion bo'lsa xafa bo'mayaman chunki munosib.
+8   
23 май 14:42:28
Шухрат Эргашев
Насаф мураббийи Бердиев хар гал Насаф асосий таркибини саклаб кола олмадик, молиявия имкониятимиз кутармайди деб, хакикат ва сабабни айтарди, бу йил асосий жамоа саклаб колинди ва молиявий холат хам ёмон эмас!!! Насиб булса Насаф чемпион булади!!!
+8   
23 май 14:33:05
shoqosim
Kecha Milan 11 yillik tanafusdan keyn chempion buldi nega endi shunday ajoyib uyin kursatayotgan Nasaf chempion bulmasligi kerak. Albatta chempion buladi
+8   
23 май 14:05:11
Qarshinasaf71
Ким канака фикрда билмадим.Бу йил Насаф клуб жуда кучли уйнамокда. Чемпион буладим билмадим, лекин жамоавий уйин яхши роивожланган.
+7   
23 май 13:24:09
????Karaforte????
nasaf hammadan ham jempionlikka mos!!! Sug'diyonaga omad!!!
+7   
23 май 13:11:11
Ravshan Nabiyev
Bu yel Nasaf vs Navbahor chempionlik uchun kurashsa kerak .
+6   
23 май 13:17:13
Nasaf n_1
Ertaga Nasafni stadiondan qullab quvvatlaymiz ishdan barvaqt chiqib olg'a Nasaf
+6   
23 май 13:09:50
Ravshan Nabiyev
Nasaf Bunyodkorni qiyenchiliksiz mag'lub etsa kerak.Sababi ular ajoyib formada.
+3   
23 май 16:57:15
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Bu yil Nasaf 100% chempionlikka loyiq
+3   
23 май 14:36:43
Ravshan Nabiyev
Agar ertaga Nasaf Bunyodkorni Ursa Nasaf chempion bulishi oydinlashadi chunki bunyodkor xam uz uyida uncha buncha jamoalarga bosh og'riq buladi.
+3   
23 май 14:34:27
nerazzuri
Насаф чемпионлика лойик уйин курсатмокда лекин захира тор ва Норчаев жарохат олиб колса билмадим нима булади ,
Пахтакор эса тартибсиз истаганича уйнамокда агар шу мураббий мавсум охиригача колса унда чемпионликни топшириши аник .
+3   
23 май 13:25:18
Пахтакоржон
Мутахассис холис фикр берибди. Агар нималардир узгартириб юбормаса, хозирча жамоалар худди шундай кетмокда
+3   
23 май 13:16:42
Пахтакорим
Пахтакорни 50 йиллик мухлисиман, лекин бу йил Насаф чемпион бўлса ажабланмайман.
+1   
23 май 17:49:47
Otaxon
Nasaf chempion bulsinu ,bunga nasaf muxlislari ishonmaydi. Nimadir buladiyu 2,3 uringa qolib ketadiganday, tasavvur miyaga qottib qolgan.Nasaf chempion bulsin,ovmin alloxu akbar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика