Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...
09 дек 2025 13:37
Янгиликлар
Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...
"Истиқлол" вингери Жалолиддин Машарипов катта эҳтимол билан Эронда қолади.
Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Шерзод Нурматов хабар берди.
"Жалолиддин Машариповга водий клублари қизиқаётгани бор гап. Бироқ тажрибали вингернинг Эроннинг "Истиқлол"и билан ҳали яна 1,5 йиллик шартномаси бор. Шу сабабли клуб уни қўйиб юбориши эҳтимоли жуда кам.
Айниқса, ироқлик футболчи Мунтадир Муҳаммад билан низо кузатилаётгани туфайли ФИФА "Истиқлол"га иккита трансфер ойнаси учун тақиқ қўйиши мумкин. Шу боис теҳронликлар таваккал қилмайди ва ҳозирча ўз юлдузларини қўйиб юборишни хоҳламайди", – дейилади хабарда.
Аввалроқ Transfermarkt портали Эрон чемпионати футболчиларининг янгиланган нархларини эълон қилган ва Машариповнинг ўрни маълум бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар
Мана шомуродов хусанов ундан анча кучли лигаларда уйнашган уйнеди, лекин бирор марта манмансирашмаган доим мухлислар ардошида чунки улар камтар