

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги “Қўқон-1912” - “Нефтчи” учрашуви 61-дақиқасида фарғоналиклар ҳимоячиси Нурмуҳаммад Абдуғаниев рақибини сўнгги умид фоли сифатида тўхтатиб қолди.
Бу эса қизил карточкага сабаб бўлди. Шу орқали Нурмуҳаммад Абдуғаниев Ўзбекистон Кубоги чорак финалида “Локомотив”га қарши уй ўйинида иштирок эта олмайди.
Ушбу баҳс 20 октябрь куни ўтказилади.



