

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" вингери Остон Ўруновнинг нархида ўзгариш кузатилмади ва у етакчиликни сақлаб қолди. Терма жамоа тажрибали аъзоси ва "Истиқлол" вингери Жалолиддин Машариповнинг қиймати эса 300 минг еврога арзонлаганига қарамай, кучли ўнталикда қолган.
"Трактор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков 200 мингга арзонлаб, 1 млн евро билан 17-ўринга, "Истиқлол" ҳимоячиси Рустам Ашурматов 100 мингга қимматлаб, 700 минг евро билан 37-ўринга жойлашган. Шунингдек, "Фулад" дарвозабони Ўткир Юсуповнинг нархи 50 мингга камайган ва 500 минг евро билан 82-ўринда қайд этилган.
Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчилари




