UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   0 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  10 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  10 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2

"Пахтакор" Суперлиганинг янги мавсуми олдидан таништирув маросимини ўтказди Янгиликлар

"Пахтакор" Суперлиганинг янги мавсуми олдидан таништирув маросимини ўтказди

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси 2022 йилги Суперлига старти олдидан ОАВ, клуб мухлислари ва ҳомийлари иштирокида янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.

Унда қишки трансферлар ойнасида жамоага келиб қўшилган Оливер Шаркич, Миржаҳон Мираҳмадов, Алексей Ларин, Камен Хажиев, Сардор Рашидов, Икром Алибоев, клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов, бош директор Дмитрий Адисман саволларга жавоб бериб ўтишди. 



Дилшод Каримов: Ассалому алейкум ҳурматли меҳмонлар. Барчангизни кўриб турганимдан хурсандман. 2022 йилда ўзбек футболида кўп ўзгариш бўлади. Барча жамоалар кучаймоқда. Интрига ошади. Бу ўзбек футболи ривожи учун яхши деб ўйлайман. Қўлдан келганча янги футболчиларни олиб келдик. Улар орасида академиямиз тарбияланувчилари ҳам бор. Мавсумни ижобий натижа билан бошладик. Ўйлайманки Суперкубок охирги совринимиз бўлмайди. 

Оливер Шаркич: - Клуб жуда яхши ва ташкилий масалалар ажойиб йўлга қўйилган. Мавсумга яхши тайёрландик ва якшанба куни Суперкубокда ғалаба қозондик. Энди олдимизда Суперлига ва бошқа мусобақаларда яхши иштирок этиш вазифаси турибди.



Жасур Ёқубов: - "Пахтакор" таркибига қайтганимдан бахтиёрман. Насиб қилса, яхши ўйинлар кўрсатиб, мухлислар ишончини оқлаш ва жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиламан.



Камен Хаджиев: - Суперкубок баҳсида бизни мухлислар ажойиб қўллаб-қувватлашди. Биринчи совринга эришдик. Мавсум охирида кўпроқ совринлар билан ўтирамиз деган умиддаман.

Сардор Рашидов: - "Пахтакор" юқори ўринлар учун курашадиган жамоа. Шу мавсумни охирида кубок олдига яна 2та соврин қўшиш ниятимиз бор. 



Алексей Ларин: "Пахтакор" юқори мақсадларни олдига қўйган клуб. Ташкилотчилик ажойиб йўлга қўйилганлигини айтиш жоиз. Машғулот ва ўйинда биздан талаб қилинган натижани кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 



Икром Алибоев: - "Пахтакор" мен учун бегона эмас. Фаолиятимни шу ерда, клуб академиясида бошлаганман. Бу ердаги дебютимда Суперкубокни қўлга киритдик. Ҳали яна бошқа совринларга эга чиқишни истайман.



Миржаҳон Мираҳмадов: -  Йигитлар деярли барча нарсани гапириб бўлишди. Улар айтгандек, ҳамма совринларга эришишни хоҳлаймиз. Ўзимга ишонаман. Асосий таркибдан жой олиб, муҳим голлар уришга ҳаракат қиламан.


- Туркиядаги йиғинларда ўзингизни кўрсатишга қийналдингиз. Ҳужумчи сифатида бор потенциалингизни кўрсата олмадингиз, дея оламан. Олдинда узоқ ва қийин мавсум кутиб турибди. Бу борада ўзингизга нисбатан ишонч қай даражада?

Оливер Шаркич: -  Ўзимни кўрсатишга тайёрман. Мени бу ерга таклиф этишда адашишмаганини исботлашни истайман. Уларнинг ишончини оқлашга бор кучимни бераман. Ишқибозларни чиройли ўйинлар билан хурсанд этишни 

Миржаҳон Мираҳмадов: Ўзимга юз фоиз ишоняпман. Голларим билан ишқибозларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.



- Оливер янги жамоага мослашиш қандай кетяпти? 

Шаркич: - "Пахтакор" битта оила. Ҳамма ёрдам бермоқда.  Тилимиз ўхшаш бўлгани учун Драган Черан билан кўп мулоқотда бўламан. Камен, Сардор билан ҳам шундай. Ўйлайманки, бунда муаммо бўлмайди. 


- "Пахтакор" ОЧЛда қандай мақсад қилган? Ўзбекистон чемпионатини ютиш жамоа учун янгилик ҳисобланмайди...

Войнески: - Ҳар бир лигани ютиш қийин. Ҳеч бир  жойда совринга эга чиқиш осон эмас. Суперкубок ўйини қанчалик оғир кечганини ҳамма кўрди. Ҳар бир жамоа бизга жиддий қаршилик кўрсатишга уринади. Чемпионлар Лигасида гуруҳдан чиқишни истаймиз. Ўйинлар Рамазон ойида бўлади ва биз барчани ҳисобга олишимиз керак. Биз ҳар 4-5 кунда майдонга тушишимиз лозим. Шундай тиғиз тақвимда ўйнаймиз. Апрель ва майда жуда кўп ўйинда майдонга тушамиз. Бу ҳолатда барча кичик жиҳатларгача эътибор қаратамиз. Миллий терма жамоада ҳам ўнга яқин футболчи тўп тепади.



- Тўртинчи турда "Пахтакор" "Навбаҳор" билан тўқнаш келади. Одатда бу икки жамоадаги ўйинларда ҳақиқий жанг гувоҳи бўламиз. Бу сафар ҳам шундай бўладими?

Икром Алибоев: - Фақат "Навбаҳор" билан ўйинларда эмас, балки бутун мавсум мобайнида ўзимнинг боримни беришга ҳаракат қиламан. 

Миржаҳон Мираҳмадов: - Ҳар бир беллашувда рақиб ким бўлишидан қатъи назар "Пахтакор" учун фойда келтиришга интиламан.

Камен Хаджиев: - Рақибнинг аҳамияти йўқ. Боримизни беришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика