Сардор Рашидов "Пахтакор" билан шартнома имзолади

Оқил Абдубарноев
31 янв 2022
Тажрибали ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини "шерлар" сафида давом эттиради.

Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Сардор Рашидов жорий мавсумни ҳам "Пахтакор" сафида ўтказадиган бўлди. У 2022 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Аввалги мавсумда Сардор жамоа таркибида 9 беллашувда 2 гол муаллифига айланган ва кейинчалик "Кувайт" клубига кўчиб ўтганди. Рашидов эркин агент сифатида "Пахтакор" сафини тўлдирди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Пахтакор" ФК матбуот хизмати