

Миржаҳон Мираҳмадов эркин агент сифатида жамоа билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Ҳозирга қадар у Суперлигада "Бунёдкор" ва "Обод" жамоалари сафида майдонга тушган. 79 беллашувда 20 гол муаллифига айланган.
"Дербиларда Миржаҳон "Пахтакор" дарвозасини 4 марта ишғол қилганди. Умид қиламизки, Мираҳмадовнинг "Пахтакор"даги фаолияти омадли бўлади ва у жамоамиз билан совринларга эга чиқади.
"Пахтакор"га хуш келибсан, Миржаҳон!" - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Championat.asia" сайти 1 январь кириб келган соатда бу ҳақда "Эшитдик-да" рукни орқали хабар берган эди.
Эшитдик-да! Миржаҳон Мираҳмадов - "Пахтакор" футболчиси



