UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  1 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  6 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  22 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

"Пахтакор": Навбатдаги рақиб "Терек" Янгиликлар

"Пахтакор": Навбатдаги рақиб "Терек"

4 февраль, сешанба куни "Пахтакор" назорат баҳсида "Терек" билан беллашади.
Россия премьер-лигаси иштирокчиси саналган Грозний шаҳри клуби 1958 йил ташкил этилган. 2004 йил Россия Кубогини қўлга киритган жамоа айни пайтда юқори лигада Рашид Раҳимов қўл остида иштирок этмоқда. Жорий мавсумда грознийликлар премьер-лигада қолиш учун кураш олиб боришяпти. Расмий беллашувда жамоалар 4 бор тўқнаш келишган. 1976 ва 1977 йилларда Собиқ Иттифоқ биринчи лигасида бўлиб ўтган 4 баҳснинг 3тасида "Пахтакор" зафар қучган, бир беллашувда дуранг қайд этилган. 2010 йилги назорат ўйини эса 2:2 ҳисобида якунланган.

"Пахтакор" Анталияда машғулотлар ўтказишни давом этмоқда. Футболчилар ҳар куни тайёргарликни яхшилаш устида мураббийлар штаби билан иш олиб боришмоқда. Кичик жароҳат олган Боян Миладинович "Ягеллония" билан ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Қолган футболчиларнинг ҳолати яхши. "Терек" билан ўйин сешанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика