1973 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2005 йилда бошлаган. Ушбу ҳакам "Пахтакор" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. 2013 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Лаҳвия"га қарши сафардаги баҳсда қатарликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишганди.
2013 йилги ОЧЛ плей-оффида "Локомотив" БААда "Ал Наср" меҳмони бўлиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бу ўйинни ҳам айнан Масааки бошқариб борганди.
Ушбу ҳакам "Бунёдкор" иштирокидаги тўртта учрашувда ишлаган. 2009 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида Тошкентда ўтган "Сепахон"га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. 2011 йил гуруҳ босқичида "Бунёдкор" ўз уйида "Ал Иттиҳод"га (0:1), 1/8 финалда "Сепахон"га сафарда (1:3) ютқазиб қўйган. Ўтган йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига Тошкентда мағлуб бўлишган (1:2).
Масааки Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг учта ўйинида бош ҳакам бўлган. 2010 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида жамоамиз Ироқни 2:0 ҳисобида таслим қилган.
2012 йил март ойида "Жар" стадионида Лондон олимпиадаси саралаши доирасида БААга имконият бой берилган (2:3) учрашувда ҳам айнан шу ҳакам ишлаганди. 2012 йил U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон Сурияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.
Нарзулла Сайдуллаев