Паписс Сиссе қиз ўртоғига ҳеч нарса айтмай, Парижда бошқа қизга уйланди
05 июн 2015 12:12
Янгиликлар
Паписс Сиссе қиз ўртоғига ҳеч нарса айтмай, Парижда бошқа қизга уйланди
"Ньюкасл" ҳужумчиси Папис Сиссе Парижда турмуш қурди.
Унинг турмуш ўртоғи воллейболчи Диалло Аво. Аммо гап шундаки, Сиссенинг қиз ўртоғи Рейчелл Грэхэм бу пайтда Ньюкаслда бўлган.
24 ёшли Рейчелл Сиссени тўйга кетганини билгани ҳам йўқ, чунки Паписс унга дам олгани йўл олганини таъкидлаган.
"Шунча вақтни бирга ўтказганимиздан сўнг, Паписс менга бир оғиз айтмай уйлагани юрагимга оғир ботди" - дейди Грэхэм.
Фикрлар