UZ

Сўнгги янгиликлар

18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  4 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  11 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  2 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда ўзидан икки ёш катта бўлган термаларга қарши турнирда ғолиб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда ўзидан икки ёш катта бўлган термаларга қарши турнирда ғолиб бўлди

Бугун Фарҳод Нишонов бошқарувидаги жамоамиз Хитойдан Хитой Тайпейига учиб кетди.

“Ўйинларга келсак, ўзимиздан катталарга қарши тўп тепдик. Ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Биринчи бўлиб Малайзия билан куч синашдик. Таъкидлаб ўтишим керак, намгарчилик ҳаддан ташқари юқори. Шу жиҳатдан қийналдик. Бу баҳсда катта футболчилар тушгани йўқ, 2005 йилда туғилганларга имконият бердик ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Кўпроқ захирадан фойдаланишга ҳаракат қилдик. 


Вьетнамда кучли ва катта футболчилар бор эди. Шу боис мен ҳам аралаш таркибни туширдим. Бу ҳам катта ёрдам берди. Улар майдонда ҳам, ташқарида ҳам ўзларини кўрсатишди. Бу омиллар ҳисобига иккинчи учрашувни ҳам яхши ўтказиб олдик.  


Хитой ҳам яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди, бу жамоанинг мураббийлари испаниялик мутахассислар. Натижа учун катта кучни ташлашди. Бизни эса дуранг қониқтирарди. Уларнинг режаси ҳимояда яхши ўйнаш эди ва юу режа иш берди. Йигитлар анча мослашиб олишганди. Олдимиздаги саралаш олдидан юклама, жароҳатлар бўлиб қолмаслиги учун катталарнинг ёрдамидан фойдаландик. Танлаган футболчиларимиз катта кўмак беришди. 


Энди саралаш учун Хитой Тайпейига йўл оламиз. Йигитларнинг ўзига бўлган ишончи юқори, бир-бирини қўллаб-қувватлашлари ёқди. Саралашда ўз мақсадимизга эриша оламиз. Бу йиғин орқали кимнинг қандай ҳолатдалигини яна бир бор кўриб олдик. 


Тайпейдан хабар беришларича, саралаш учрашувлари сунъий майдонда бўлар экан. Боз устига иссиқда ўтиши бироз хафа қиляпти. Лекин йигитларга ишонаман. Улар жайдари футболчилар. Ҳар қандай майдонда тўп тепиб катта бўлишган. Насиб қилса, бу футболчилар билан катта натижаларга эришмоқчимиз. Борларини беришяпти, меҳнат қилишяпти. Шу тарзда ишлашда давом этишса, улардан катта ютуқлар кутса бўлади. Эндиги бор эътиборимиз Камбоджа билан ўйинга қаратилади", - деди Хитойда ўтган мусобақа ҳақида Нишонов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика