UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  0 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  4 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  28 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  174 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Роналдоси бўлган жаҳон чемпионати мезбонларига қарши: Индонезия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз лозим? Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Роналдоси бўлган жаҳон чемпионати мезбонларига қарши: Индонезия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз лозим?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё кубогининг 3-турида Индонезияга қарши майдонга тушади.

Гуруҳдаги ҳолат

Равшан Ҳайдаров шогирдлари ўз яшил майдонларида ўтаётган қитъа турнирида ҳозирча очколар жиҳатдан беталофат кетмоқда. Жамоа дронлар шоуси билан ҳамда Файзуллаевнинг жарима зарбаси билан ёдимизда қолган учрашувда Сурия дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди. Иккинчи баҳсда эса жамоа анча тер тўкишга мажбур бўлди. Дастлабки рақибига қараганда кучлироқ бўлган Ироққа қарши баҳснинг 44-дақиқасидаёқ захирадан майдонга туширилиб, ҳали майдон майдасига қадам босганига 10 дақиқа бўлмасидан Шаҳзодбек Раҳматуллаевга ҳакам томонидан кийиниш хонасининг эшиклари кўрсатилди. Шунга қарамай, "Бунёдкор" стадионида 30 мингдан ортиқ футболга қизиққан-қизиқмаган томошабин қаршисида Холдорхоновнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Эндиликда Ҳайдаров шогирдлари гуруҳда етакчиликни сақлаб қолиш мақсадида ҳеч бўлмаганда дуранг натижа қайд этиши талаб этилади. Осиё кубогида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар ўз мамлакатида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Шунга қарамасдан, кичик мундиал олдидан жанубий-шарқий осиёликлар ўз ўйларига шумшайиб қайтишни истамаса керак.

Индонезияликлар илк турда бир киши кўп бўлишига қарамасдан, ироқлик тенгдошларидан икки бор "тарсаки" қабул қилиб олди. Иккинчи турда эса Сурияга қарши баҳсда Бриллантнинг голи эвазига футболчининг исмига мос ғалабани қўлга киритди. Кореялик мутахассис шогирдларини келгусига босқичга чиқиши учун ғалаба талаб этилади, чунки гуруҳнинг нариги жуфтлигида Ироқ Суриядан устун эканлиги сир эмас.  Агарда жанубий-шарқий осиёликлар мусобақада камида ярим финалга қадар етиб боришса, мундиал учун қўшимча йўлланмага ўйналади, унда чорак финалга мағлуб бўлган тўрт терма жамоа плей-офф баҳсларида иштирок этади. 

Равшан Ҳайдаров Ироққа қарши баҳсдан кейинги матбуот анжуманида "Биз ҳали расман саралаш босқичидан ўта олмадик, рақибларимизда ҳам имконият бор. Шу боис, бор эътиборимизни келгусига ўйинга қаратамиз", дея айтиб ўтганди. 

Индонезия Шин Таэ Йонг учун Ўзбекистон бегона эмас, Жанубий Корея терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида мазкур мамлакат вакиллари билан тўқнаш келган.

"Менда Ўзбекистон терма жамоасига қарши ҳеч қандай яширин ғоя йўқ, биз кейинги учрашувда ҳам бугунги тактик услубимизда ўйнаймиз ва Ўзбекистон терма жамоасига катта рақобат кўрсата оламиз деб ўйлайман. Мен бу ерда фақат 2017 йили эмас, клуб мураббийи сифатида ҳам уч маротаба юртингизда бўлганман. Ўша вақтларда Кореяда ишлар эдим, ҳозир эса Индонезия терма жамоасида мураббийман. Ўзбекистон кучли рақиб. Ушбу терманинг имкониятларини юқори баҳолаймиз ва энг уларга қарши энг кучли ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", деди Таэ Йонг.

Турнир жадвали

Агарда очколар тенг келиб қолса, ундай қайси мезонларга асосан, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритади:

1. Ўзаро ўйинлар;

2. Тўплар нисбати;

3. Ўзаро ўйинларда урилган голлар.

Агарда тенг очкога эга жамоалар сони иккитадан кўп бўлса яна юқоридаги мезонларга асосланади:

1. Тўплар нисбати;

2. Голлар сони.


Таркиб

Индонезия гуруҳнинг дастлабки икки ўйинида 4-4-2 схемасида ўйинни бошлаган. Ўзбекистонга ташриф буюрган таркибнинг деярли барчаси маҳаллий футболчилар саналади. Фақатгина Роналдо Куате Туркиянинг "Бодрумспор" клуби сафида тўп тепади. Асосий таркибнинг олдинги чизиғида машҳур шахснинг номи қўйилган ўйинчи билан биргаликда яна бир ноодатий исм эгаси — Ҳокки Карака Бриллиант ҳаракат қилади. Бриллиант жамоасининг ягона голига муаллиф саналади.

Жамоа аъзолари узоқ масофалардан яхши зарба йўллайди, бироқ тезлик борасида мақтана олмайди. Шу билан бирга, рақиб жамоанинг тезкор комбинацион ҳужумларига аллергияси мавжуд. Буни дастлабки икки турда гувоҳига айландик. Шундай бўлса-да, жамоага паст назар билан қараш фикридан йироқмиз. Машҳур мутахассис қўл остидаги жамоадан ҳар нарса кутиш мумкин, лекин барибир Ўзбекистон терма жамоаси устунликка эга.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика