UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  1 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги илк турида майдонга чиқади.

Терма жамоамиз аввалги мусобақаларни қандай натижалар билан бошлаганига эътибор беришга қарор қилдик. 


2002 йил. Қатар. 

Ўзбекистон - Таиланд 4:0 

Аввал айтганимиздек, Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз 2002 йил Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда ажойиб ўйинлар кўрсатишган. Таркибида Гейнрих, Магдеев, Нестеров каби номлар бўлган жамоа илк турда Таиланд тўсиғидан қийинчиликсиз ўтишган, 4:0. 

2004. Малайзия. 

Ўзбекистон - Лаос 5:2

Голлар: Нодирбек Қўзибоев (хет-трик), Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев

Нодирбек Қўзибоев, Садриддин Абдуллаев, Александр Клецков каби номларни ўзида жамлаган ёшлар терма жамоамиз мусобақанинг илк баҳсида лаослик тенгқурларини 5:2 ҳисобида мағлуб этишган. Гуруҳдан чиққан терма жамоамиз плей-оффда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб турнир билан хайрлашган.


2008. Саудия Арабистони.

Иордания - Ўзбекистон 0:1 

Гол: Даврон Мирзаев

2008 йил Аҳмад Убайдуллаев шакллантирган 1989-1990 йиллардан иборат терма жамоамиз Саудия Арабистонидаги U-20 Осиё кубогини муваффақиятли бошлаган. Биринчи турда Иорданияни мағлуб этган вакилларимиз якунда мусобақа финалига қадар етиб борганди. 

2010. Хитой. Ўзбекистон - КХДР 1:0

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 

Галдаги авлод эндиликда Марат Кабаев устозлигида Хитойдаги U-20 Осиё кубогига ташриф буюрган. Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Павел Смоляченко каби футболчиларга эга терма жамоамиз ўша вақтда айни чўққисига чиққан КХДР ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақани ғалаба билан бошлашади. Якуний натижа плей-офф. Саудия Арабистони ёшлари овертаймларда гол уриб мундиал йўлланмасига эга чиқади. 


2012. БАА. Ўзбекистон - Веьтнам 4:0

Голлар: Максимилиян Фомин, Игорь Сергеев(дубл), Тимур Ҳакимов 

1993-1994 йилда туғилган футболчиларни қамраб олган ёшлар терма жамоамизни Аҳмаджон Мусаев БААдаги U-20 Осиё кубогига олиб боради. Биринчи турда Вьетнамга қарши майдонга чиққан Ўзбекистон 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан турнирни бошлаган. Ярим финалгача етиб келган ҳамюртларимиз Жанубий Кореяга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб ортга мундиал йўлланмаси билан қайтган. 

2014. Мьянмар. Индонезия - Ўзбекистон 1:3

Голлар: Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров

2014 йил Равшан Ҳайдаров 1995-1996 йилда туғилган футболчиларлан иборат терма жамоани муваффақият сари етаклай олган. Мьянмар давлатида ўтган турнирни биринчи учрашувида Индонезия рақиблик қилган. Мазкур баҳсда маҳорат ўз сўзини айтган, дея оламиз (3:1). Чорак финалда Таиланд қаршилигини енгган терма жамоамиз мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Ярим финалда эса КХДРга 0:5 ҳисобида енгилиб кучли тўртликдан ўрин эгаллашган. 


2016. Бахрайн. Ўзбекистон - Тожикистон 2:1

Голлар: Саиджамол Давлатжонов, Жасур Яхшибоев

Бу терма жамоага Жасур Абдураимов бошчилик қилган. Айтиш керакки, ҳамюртларимиз ўшанда Бахрайн мезбонлигида ўтган мусобақанинг илк турида Тожикистондан етарлича қаршиликка дуч келган, ҳаттоки биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлаётганди. Танаффусда бир йўла 3та ўзгаришга қўл урган Жасур Абдураимов иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш орқали 2та гол уриб ғалабани илиб кетган. Яна бир маълумот, бу мусобақага Тожикистонни "Нефтчи"нинг ҳозирги устози Виталий Левченко олиб боргани ёдимизда. 

2023. Ўзбекистон. Ўзбекистон - Сурия 2:0

Голлар: Аббос Файзуллаев, Закария (автогол)

Бундан 2 йил олдин очилиш учрашувида U-20 терма жамоамиз Сурияни меҳмон қилган. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган вакилларимиз Аббос Файзуллаев ва Закариянинг автоголлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабани байрам қилган.

Бир неча соатдан сўнг старт оладиган учрашувда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика