UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  3 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  1 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги қитъа турнирида юришини бошлайди.

Амалдаги чемпионлар дастлабки учрашувни Яманга қарши ўтказишади. Биз мазкур ўйин олдидан ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мураббий Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Мазкур ёш тоифасидаги (2005-2006) футболчилар сиз учун бегона эмас, клубларда ва терма жамоада бирга ишлагансиз. Яъни бу авлодни жуда яхши биласиз. Шундай экан терма жамоамизнинг бу мусобақадаги иштирокидан кўпроқ нима кутяпсиз?

- Тўғри айтдингиз. 2005 йилда туғилган футболчилар менга бегона эмас. Уларнинг айримлари билан клубда, қолганлари билан Тошкент терма жамоасида ишлаганмиз. Умуман бу авлодда истеъдодлар кўп. Терма жамоа ўтган вақт мобайнида яхши шаклланди, тайёргарлик ҳам режа асосида ўтди. Аргентина каби яхши спарринг рақиблар билан учрашувлар ташкил қилинди. Шу сабабли терма жамоамиздан бемалол сифатли ўйин ва яхши натижа кутишимиз мумкин. Минимум вазифа Жаҳон чемпионати йўлланмаси бўлса, максимум вазифа албатта аввалги Осиё кубогидаги натижани такрорлаш ҳисобланади. Шахсан ўзим улардан ортга соврин билан қайтишларини кутмоқдаман.

- Терма жамоага 2006 йилларнинг қўшилгани рақобатни кучайтирди дея оламизми?

- Албатта. Сабаби 2006 йил футболчиларимиз барча босқичлардан ўтишди. Осиё кубоги, Жаҳон чемпионатларини кўришди. Ушбу омил жамоага қўл келиши аниқ. Яна таъкидлашим мумкинки, янги қон қўшиш соғлом рақобатни юзага келишига ёрдам беради. U-20 терма жамоамизда мана шу ҳолатни кузатдим.

-  Бундай мусобақаларда нима ҳал қилувчи рол ўйнайди? Жамоавий ўйин ёки индивидуал маҳорат? 

- Халқаро турнирларда жамоани ҳар томонлама тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда жамоалар бир-бирини яхши таҳлил қилмоқда. Индивидуал маҳорат эвазига ўйин қурсангиз рақиблар осон ўрганиб олади. Агар жамоангиз тактик ва жамоавий ўйин томонлама шаклланган бўлса, ҳар қандай ҳолатга тайёр бўла оласиз. 

- Энг кучли тарафимизни нимада кўряпсиз?

- Захира ўриндиғимиз кенглигини устун тарафимиз сифатида айтган бўлардим. Бундай захира билан ротациялар орқали узоққа бора оламиз. Имконият туғилганида жамоамизга катта мусобақа олдидан омад ёр бўлишини, юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика